Будь умным!


У вас вопросы?
У нас ответы:) SamZan.net

Боб Ресурс соликларни иктисодий мазмунм ва ахамияти

Работа добавлена на сайт samzan.net: 2015-07-05

Поможем написать учебную работу

Если у вас возникли сложности с курсовой, контрольной, дипломной, рефератом, отчетом по практике, научно-исследовательской и любой другой работой - мы готовы помочь.

Предоплата всего

от 25%

Подписываем

договор

Выберите тип работы:

Скидка 25% при заказе до 19.5.2024

МАВЗУ- РЕСУРС СОЛИКЛАРИ ВА УЛАРНИ МУКАММАЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

 

1.Боб. Ресурс  соликларни  иктисодий мазмунм ва ахамияти.

 

Соликлар –тарихини ургатувчи манбаларни гувохлик беришича, давлат пайдо булиши билан пайдо булган .Соликлар жамиятдаги иктисодий мунособатларнинг зарурий бугинига айланган,давлат тузилиши шакллари ривожланиши билан солик тизими хам доимо узгариб турган.

Соликлар –бу мухим иктисодий холат булиб ,унинг пайдо булиши амал килиши кишилик жамиятининг мавжудлиги билан чамбарчас боглик булиб ,унинг борлиги хар бир давлатнинг фаолиятини моддий жихатларини таъминлайди. Жахон иктисодиетини ривожланишининг хозирги боскичида улар давлат томонидан тартибга солишнинг мухим воситаси хисобланади.

Соликлар –миллий иктисодиетда янгидан ташкил килинган кийматнинг бир кисмини давлат ва хокимятнинг худудий органлари фойдасига олишнинг асосий усули булиб ,у давлат аппаратини ,армияни ва махсулот ишлаб чикармайдиган сохаларни (маориф ,согликни cаклаш,фан-маданият ва шу каби ташкилотларни)молиялаштириш манбасидир.

Соликларнинг энг мухим функциясидан бири –пул маблагларини таксимлашдир.Давлатнинг бюджет даромадларини шакллантиришда соликлар мухим ахамият касб этиб ,давлат мавжудлигининг узи бевосита соликлар билан богликдир.

Демак ,соликлар оркали иктисодиетни тартиблаш йуналишлари  республикамиздаги мавжуд мураккаб иктисодий холатни, шунингдек,ижтимоий ва сиесий хусусиятларни тугри акс эттиргани холда, аввало миллий ишлаб чикаришни кенгайтиришга, корхоналарнинг молиявий баркарорликка эришишига ,бозор механизмининг ишлашига ,хусусий мулкчиликнинг ривожланишига имконият яратиши лозим.

Соликка тортишнинг энг ибтидоий шаклллари кишилик жамияти ривожланишининг илк боскичларида пайдо булган.Кишилик жамияти ривожланиши ,кулдорлик давридан бошлаб мехнат унумдорлигини усиши ва кушимча киймат олиш имкониятини юзага келиши ,айни вактда бошкарув аппаратлари билан биргаликда давлат юзага келган.

Солик муносабатлари хусусида, инсоният тарихида утган йирик давлат арбобларидан бири, урта асрларда буюк салтанат барпо килган Амир Темур катта эътибор килган. У киши давлатни идора килиш тизимини юзага келтиришда асосан соликларга таянган. уша даврнинг давлат молияси бу тизимнинг энг мухим унсурларидан бири эканлиги, у давлатни бошкаришдаги барча жихатларига узвий богланганлиги билан тубдан фарк килиб тургани ва айни шу хусусиятга кура бошкарувнинг барча таркибий кисмлари орасида марказий уринни эгаллаганлиги бугунги кунга келиб хаммага агн булмокда. Аммо солик муносабатлари хакида канча ривоятлар айтиб утилмаган булсин, унинг мохияти ахоли солик туловига нисбатан факат уз мохиятини хазинада топган. Хазина хар кандай тизимда хам давлатни бошкариш воситаси булиб хизмат килган. Бундай восита нафакат давлатни бошкаришда, балким шунинг билан биргаликда ахоли манфаатларини кондиришда намогн булган. Натижада хазина таксимоти тараккигт таянчи булиб хизмат килган. Шу боис “Темур тузуклари”да курсатилганидек, “давлат-у салтанат уч нарса билан: мулк, хазина ва лашкар билан тикдир. Доно вазир буларнинг хар учаласини яхши ахволда, саранжом тутади” деган фикри мисолимиз далилидир. Аммо Амир Темурнинг яхши вазир хакидаги мулохазаси купрок ахоли солик туловини яхши йулга куя оладиган ва солик туловлари оркали хазина туликлигини таъминлай оладиган шахсга каратилган булсада, ана шу хазиначини солик муносабатларини такомиллаштиришда нàкадар мухим урин тутиши мумкинлиги бевосита ахоли манфаатлари билан боглик булгандир. Аммо, хазинани тулдирилиши доимо солик туловлари билан боглик булмаган, чунки хазинанинг бир кисми кулга киритилган молу бойликдан ташкил топган булиб, у ахоли манфаатларига сафарбар эттирилмаган ва хукумдорнинг таянчи булиб хизмат килган. Хазинани бошкариш масалаларида Салжукийлар сулоласининг машхур вазири Низомулмулкнинг “Сиесатнома” асарида куйидагича таърифлаб утилган, яъни: “Шохларда хамиша иккитадан хазина булган, уларнинг бири асосий, иккинчиси харж ва харажат хазинаси эди. кулга киритилган молу бойлик, асосан, биринчи хазинага туланарди ва заруратсиз бу хазинадан бир дирхам хам харж этмасдилар. Агар бирор нарса олсалар хам, карз сифатида олиб, тез жойига кайтарардилар. Хар бир келадиган нарсанинг харажатга сарфланиши мумкин эмас, албатта. Мабодо, бирон нарсага еки молга хожат тушсаю, топилмаса, бу мухим иш  буларди. Хазинага куйилган хар бир нарса вилоятлардан келиб, хар бирининг уз жойи буларди ва уларни алмаштиришга йул куйилмасди. Хар бир нарса уз вакти ва уз жойида харж булиши керак эди. Шундагина совга килиш, садака ва мол бериш ишларига халал гки камчилик етмайди. Хазина хамиша обод булиб, одамлар рохатда яшайди, бирор киши мол-мулки жихатидан азоб чекмайди”.1

 Сохибкирон Темур солик йигишда нихоятда эхтиеткорлик билан иш тутишни талаб килган.”Раиятдан мол-хирожни йигишда уларни огир ахволга солишдан еки мамлакатни кàшшокликка тушириб куйишдан сакланиш керак. Негаки, раиятни хонавайрон килиш давлат хазинасининг камбагаллашишига олиб келади. Хазинанинг камайиб колиши эса сипохнинг таркалиб кетишига сабаб булади. Унинг таркоклиги уз навбатида салтанатнинг кучсизланишига олиб боради” -деб уктиради.

 Амир Темур ер солиги тизимида хозирга замон ер солиги ва ер рентасининг дастлабки куртаклари мавжудлиги куриниб турибди. Яъни, хирож сугориладиган, лалмикор ерлардан, утлоклар ва сувлоклардан рента куринишида олинган. Кузги, бахорги,  кишки ва езги дехкончиликдан олинган кушимча хосил дефференциал рента сифатида раиятнинг узига колган. Унинг солик тизимидаги имтихонлар мухим урин эгаллаган, яъни янги ер узлаштирилган, кориз курганлар, бог кукартирганлар, харобаларни обод кèлганлар солик тулашдан бир éèë мобайнида озод этилганлар, иккинчи йили уз ихтиерлари билан солик тулаганлар. Учинчи йили эса солик олиш тартиби билан тулаганлар. Хароба ерларни узлаштирувчиларга холиса (маъмурият) тарафидан турли асбоблар бериш кераклиги курсатилган.

Шунинг учун солик солишнинг умумий муаммоларини еки солик техникасининг аник масалаларини тадкикот килишда солик хукукининг асосий вазифаси - мулкий хукукèни давлатнинг чексиз даъволаридан химоя килиш, солик туловчи ва жамият (давлат) манфаатлари балансини саклаш эканлигини эътиборга олишдан иборатдир.

Соликнинг мавжудлиги энг аввало, жамиятда товар ва пул муносàбатларининг ривожланиши жамиятдаги мехнат таксимоти, мулкчилик шакллари, хужалик юритувчи субъектларнинг ташкилий хукукий фаолиятининг иктисодий жихатдан алохидалиги хамда ташки иктисодий алокалар билан хам богликдир.

Ижтимоий тараккиет тарихи хар кандай давлат учун соликларнинг зарурлигини тасдиклади. Кейинги пайтларда юридик ва иктисодий адабиетларда соликлар хар кандай давлатнинг, хатто иктисодий жихатдан юксак тараккий этган хукукий давлатнинг хам узига хос хусусияти, деган фикрлар уз тасдигини топган.

Соликлар - бу давлатнинг конун чикарувчи хокимияти томонидан белгиланадиган, юридик ва жисмоний шахслардан давлат ва махаллий бюджет тизимига ундириладиган, мажбурий микдори ва тулаш вакти аник белгилаб куйилган, узига хос  туловлардир.

Cоликлар мажбурий туловни ифода этувчи пул мунособатларини билдиради.Бу муносабатлар солик туловчилар (хукукий ва жисмоний шахслар) билан соликни уз мулкига айлантирувчи давлат уртасида булади.

Соликлар бюджет даромадларини шакллантиришнинг асосий унсури булиб, уларнинг тугри ва тулик ундирилиши давлат уз вазифаларини хал этиш учун зарур булган микдорда маблаглар шаклланишини таъминлаб боради.

Соликлар тугрисида юкоридаги мулохазалар ва тарихий манбаларнинг тахлили шуни курсатадики, соликларнинг иктисодий мохияти давлат билан юридик ва жисмоний шахслар уртасида вужудга келувчи объектив мажбурий туловларга асосланган молиявий муносабатлар оркали характерланади.

Соликлар иктисодий категория булганлиги учун туловчилар ва бюджет уртасида даромадлар таксимланиетганда томонларнинг иктисодий манфатини, албатта эътиборга олиш зарур. Солик туловчилар даромадини давлат истаганича ололмайди, соликларнинг бюджетга олишининг маълум чегараси áуëèøè çàðóðäèð. Шу билан бирга, солик туловчиларнинг махсулот ишлаб чикариш ва фойда олиш олишдаги фаолиятини хисобга олиниб, солик белгиланади. Иккинчи томондан, соликлардан макроиктисодиетни ривожлантириш, бозор инфратузулмасини яратиш ва бошка умумдавлат максадлари учун етарли молиявий ресурслар туплаш учун фойдаланилади. Соликлар мохияти солик туловчилар билан давлат уртасидаги доимий, узок муддатли муносабатларда уз ифодасини топади.

Конституциямизда ва бошка конунларда мулкчиликнинг турли шаклларда булиши хамда ривожланиши ва мустахкамланиши, товар ва пул муносабатларини ривожланиши бозор механизмининг такомиллашувига олиб келади.

Давлат муассаларининг нормал фаолият юритиши, ижтимоий мувозанатни тутиб туриш, ижтимоий мухим вазифаларни амалга оширишни таъминлаш учун жамиятдан мавжуд ресурслар бир кисмининг ундириб олишини таъминлаш хамиша ва хамма жойда соликларнинг асосий вазифаси булиб келган.

Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов “Солик тизими ислохат жараенининг таркибий кисми, унинг ички харакатлантирувчи омили булгани холда, иктисодий ислохат максадларига энг куп даражада мувофик келиши шарт. Аввало, солик тизими узига хос вазифани - фискал (хазинани тулдириш), кайта таксимлаш ва рагбатлантириш вазифасини тула даражада бажариши керак”1 деб таъкидлаган.

Соликлар давлат хазинасини тулдирувчи асосий манбалардан бири, хамда асосий вазифаси - иктисодигтни тартибга солишдир. Солик сиесати  ердамида давлат бозор конъюктурасининг холатига таъсир курсатади, иктисодий ривожланишни рагбатлантиради ва  пул маблагларини кайта таксимлашдир.

Соликларнинг назорат функцияси хакикатдан хам доимий харакат килади ва бу функция таксимлаш функцияси билан енма-ен туриб, даромадларнинг тугри таксимланаетганлигини, соликларнинг тулик ва уз вактида тушаетганлигини назарий жихатдан назорат килади. Назорат функцияси солик идоралари ишининг ривожланиш асосидир. Соликларнинг хали республикамиз иктисодчилари томонидан урганилмаган, тан олинмаган яна бир функцияси мавжуд. Гап шундаки, соликлар энг демократик тулов булиб, Олий Мажлис томонидан  белгиланади ва тасдикланади.

Шунинг учун соликларнинг давлат харажати тугрисидаги ахборот бериш функцияси бор. Бу функция оркали харажатлар хажми ва конкрет соликлар давлатнинг кандай ижтимоий - иктисодий функцияларини бажаришга сарфланганлиги тугрисида ахборот бериб туриши керак. Шундай килинса, соликларнинг бюджетга тушиши тулик ва осон кечади.

Соликларнинг функциясини урганиш уларнинг иктисодигтдаги ролини курсатиб берса, соликка тортиш тамойили солик муносабатларини амалигтда ташкил этиш, соликка тортиш,  ундириш амалигтининг мазмунини очиб беради.

 

1.2 УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУТАКИЛЛИККА ЭРИШГАНДАН СУНГ СОЛИК ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНИШ БОСКИЧЛАРИ.  

 

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1991 йил 15 февралда “Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган соликлар тугрисида” ги 1993 йил 6 майдаги “Ер солиги тугрисида” ги, “Узбекистон Республикаси фукароларидан, ажнабий фукаролардан ва фукаролиги булмаган шахслардан олинадиган даромад солиги тугрисида”ги Узбекистон Республикаси Конунлари кабул килинди ва шу асосда соликларни хисоблаш ва тулаш тартиблари ишлаб чикилди.

Республикамизда миллий солик тизимининг ривожланишини учта асосий боскичга ажратиб курсатиш мумкин.

Биринчи боскичда (1991-1994 йиллар) солик тизими хазина масаласини хал килишга каратилган булиб, унинг асосий максади бюджетнинг купрок мутаносиб булишини таъминлашдан иборат булди. Уни ишлаб чикаришни пасайиши ва шунга мувофик равишда соликка тортиладиган уз базасининг камайиши, давлат молияси сохасида гоят кескинлик вужудга келган шароитда хал кèлишга тугри келган. Бу даврда соликларнинг куплиги билан хам, унинг юкори ставкалари билан хам, шунингдек солик огирлигининг соликка тортишнинг турли шакллари ва солик туловчилар тоифалари уртасида нотекис таксимланиши билан характерланади. Табиий - хом аше ресурслари, мулкни соликка тортиш нисбатан паст булгани холда солик юкининг асосий охирлиги корхоналар даромадларига тушди.

Соликлар юки огирлашгани натижасида дастлабки боскичда бюджетга даромадларини баркарор тушиши таъминланди, кейинчалик соликка тортиладиган баркарор базани саклаб колиш ва даромадларнинг зарур микдорини олиш кейин булиб колди. Соликларнинг огир юки корхонанинг маблагларини уз ишлаб чиккаришини ривожлантириш, техникавий кайта жихозлаш, уз оборот маблагларини тулдириш имкониятларини чеклаб куйган эди.

Шу даврда мавжуд булган имтиезлар, уларнинг куплигига карамай ишлаб чикаришни кенгайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга жиддий ахамиятга эга булмади еки солик тизими узининг энг мухим вазифаси - ишлаб чикариш ва товар ишлаб чикарувчиларни рагбатлантириш вазафасини амалда бажармади.

Солик тизимининг кайта таксимлаш вазифаси хам етарли даражада самарали ишламади. Турли хил соликларни республика ва махаллий соликларга ажратиш, соликларни турли даражадаги бюджетларга бириктиришнинг окилона усули шакллантирилмади. Барча солик тушумларининг катта микдори республика бюджети оркали таксимланди.

Иккинчи боскичда (1995-1999 йиллар) у янада баркарорлашди, ундан бозор иктисодиети тамойилларига жавоб бермайдиган солик ва туловлар чикариб ташланди. Бу борада Узбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 30 ноябрдаги 1014- сонли “Узбекистон Республикасида соликларнинг рагбатлантирувчи ахамиятини кучайтиришнинг асосий йуналишлари тугрисида”ги Фармони соликларнинг рагбатлантириш ролини ошириш, солик имтиезларини кучайтириш, хусусий сармояларни кенгайтириш, кичик, урта ва хусусий тадбиркорликни жадал ва куламли ривожлантириш солик сиесати, унинг соликка тортишнинг турли субъектларига нисбатан кулланишдаги мослашувчанлигини амалга оширишни такоза этди.

Унда солик тушумларининг таркибий узгаришлари, яъни даромад, кушилган киймат соликларининг тушум улушини камайтириш ва уларни ресурслари ва мулк солиги буйича купайтириш тамойили яккол кузга ташланди.

Солик тизимини узгартиришлар асосига корхоналарга нисбатан солик юкини камайтириш куйилди. Икисодий ислохтларнинг биринчи боскичида корхоналар учун белгиланган соликларнинг юкори ставкалари маблаглари ишлаб чикаришни ривожлантириш ва уни техника билан кайта куролантиришга, шунингдек айланма маблагларни тулдиришга етарли даражада йуналтириш имконини бермаган эди.

Узбекистон солик тизимини ривожлантиришнинг иккинчи боскичи давомида солик солишга доир мавжуд конун хужжатлари асосида Узбекистон Республикасининг Солик кодекси  1997 йил 24-апрелда Узбекистон Республикаси олий мажлиси томонидан кабул килинди ва 1998-йил 1- январдан амалга киритилди.

Солик кодексининг кабул килиниши хар бир соха ва тармокнинг  хусусиятларини хисобга олиб солик солиш тизимини шакллантириш,  рагбатлантирувчи функциясини кучайтириш билан солик ставкаларини табакалаштириш, соликларнинг ролини ошириш ва уларни бирхиллаштириш имконини берди.

Иккинчи боскичда республикада кичик ва урта бизнесни ривожлантиришни рагбатлантириш учун кулай “солик иклими”ни яратиш максадида мамлакатимизда иктисодий ислохотлар жараенини норматив-хукукий таъминлашни янада такомиллаштиришга алохида эътибор берилди. Кичик тадбиркорлик субъектлари умумдавлат ва махаллий соликлар хамда йигимларнинг жами урнига бюджетга ягона солик тулаш имкониятига эга булдилар. Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 15-апрелдаги 159-сон карори билан кичик корхоналар учун солик солишнинг соддалаштирилган тизимини куллаш тартиби тасдикланди.

1999 йилдан бошлаб кишлок хужалик кооперативлари (ширкатлари), фермер хужаликлари, агрофирмалар, кишлок хужалик махсулотининг бошка етиштирувчилари ягона ер солигини тулай бошлашди. У барча амалдаги умум-давлат ва махаллий соликлар хамда йигимларнинг жамини тулаш урнига жорий этилди.

Солик тизимини ривожлантиришнинг учинчи боскичи (2000 йилдан бошлаб) Мамлакатимиз Президенти ва хукумати томонидан  жамият хаетининг барча томонларини эркинлаштириш, иктисодий ислохотлар йулидан олга бориш вазифалари куйилган.

Мамлакатимиз солик тизимини такомиллаштириш иктисодиетни баркарорлаштиришга ва молиявий ахволни мустахкамлашга дахлдор катор муаммоларни хал килишда мухим ахамият касб этади. Бозор муносабатлари шароитида соликлар ислохатлар жараеннинг таркибий кисми, ички харакатлантирувчи омилига айланди. Шундан келиб чикиб, солик тизими узига хос вазифани тула даражада бажариши ислохотлар мувафаккиятини белгилайди.

Бу борада Узбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2001 йилнинг якунлари тугрисидаги 2002 йил 14 февралдаги “Иктисодиетни эркинлаштириш,ресурслардан тажамкорлик билан фойдаланиш -бош йулимиз” нуткида,  “Жорий йилда солик ва бюджет сохаларини ислох этиш, республика ва махаллий бюджетлар уртасидаги муносабатларни такомиллаштириш, бюджетдан ташкари фондлар ролини ошириш борасидаги ишлар давом эттирилади.

Биз бундан буен хам соликлар микдорини камайтириш сиесатини изчиллик билан олиб боришимиз керак. Айни вактда соликларнинг рагбатлантирувчи роли ошиб бориши. Бу жараен айникса табиий ва минерал-хом аше ресурсларидан фойдаланиш борасида кучайиши керак. Шу уринда айтиб утиш жоизки, соликëар канчалик паст булмасин, хеч кимга, хеч качон ва хеч каерда еккан эмас.

Мухими, соликлар асосли, баркарор, мослашувчан булиши, махсулот ишлаб чикарувчининг кулини боглаб куймаслиги, чучитиб юбормаслиги, аксинчà, уни рагбатлантириши зарур. Соликлар корхоналарнинг тадбиркорлиги ва ташабускорлигини хар томонлама рагбатлантириши лозим”.1 

Конунчиликка киритилаетган узгартиришлар солик юкини янада камайтиришга, кичик ва урта тадбиркорлик субъектларини соликка тортиш тизимини соддалаштириш, виждонли солик туловчиларни уларнинг хужалик фаолиятига асоссиз аралашишдан химояланишни кучайтириш, жиноий ва маъмурий жазоларни эркинлаштириш, самарали солик тизими тамойилларни янада тулик руебга чикаришга йуналтирилган.

Хозирги шароитларга тадбикан ва шаклланган иктисодий вазиятни хисобга олганда республикада самарали солик тизимининг асосий тамойиллари куйидагилардан иборат:

- Конунийлик тамойили, у давлат бошкарув органлари, фукаролар ва уларнинг бирлашмалари томонидан солик хукуки конунчилиги талабларининг мажбурий ва огишмай бажарилишини таъминлайди, яъни бошкача килиб айтганда, у хукукнинг барча субъектлари томонидан конунчилик талабларининг мажбурий равишда бажарилишидир.

- Конунчилик ва меъерий хужжатлар хамда конунларнинг тескари кучини инкор этиш тамойили, у янги хужжатларнинг кабул килинишига кадар юзага келган муносабатларга янги кабул килинган конунлар еки норматив хужжатларни тадбик этмаслик имконини беради.

- Солик туловчи ва давлат манфаатлари хукукларини химоя килишнинг тенглиги тамойили, у солик муносабатлари иштирокчиларининг хар бирига Узбекстон Республикаси конунчилиги билан белгиланган тартибда узининг конуний ва манфаатларини химоя килиш хукукига эга булиш имконини беради.

- Оддийлик тамойили, у солик солиш базасини белгилашнинг, соликлар буйича хисоб-китобларнинг оддийлигини, такдим этиладиган хисоботлар мазмунининг соддалаштирилишини, шунингдек соликларнинг энг мухим турлари буйича ягона ставкалари белгиланишини назарда тутади.

- Солик ставкаларининг таккосланиш тамойили. Солик ставкалари бошка мамлакатлардаги худди шундай солик ставкалари билан таккосланиши, яъни минтакавий узига хосликни хисобга олиб, бошка мамлакатлар билан хужалик фаолиятининг тахминан тенг шароитларини яратиши керак.

Мустакиллик йилларида Узбекистон узининг мустакил солик тизимига эга булди ва уни такомиллаштириш борасида янги йуналиш соликларни ихчамлаштириш сиесатини кадамма-кадам амалга оширмокда.

Солик муносабатларининг таг-заминли, баркарор, узок муддатли амал килиш хусусиятига эга меъер ва коидалари Узбекистон Республикасининиг конунларида акс эттирилади. Ислохотларининг чукурлашиши ва уларнинг хукукий таъминлаш тажрибасининг тупланиши билан Олий Мажлис Конун чикарувчи олий  органи конунларга зарур узгартириш ва кушимчалар киритади. Тамомила янги солик конунчилиги шакллана борган сайин уни тизимлаштириш ва кодлаштириш буйича иш олиб борилмокда.

2. боб. Ресурс соликларининг зарурлиги ва иктисодий мохияти ,хамда уларни таркибини тахлили.

«Ер ,ер ости бойликлари ,сув ,усимлик ва хайвонот дунеси хамда бошка табиий захиралар умуммиллий бойликдир,улардан окилона фойдаланиш зарур ва улар давлат мухофазасидадур»,- Узбекистон республикаси конституциясининг 55-моддаси.

Мамлакатда иктисодигтни ривожлантириш ва бозор муносабатларини чукурлаштириш жарагнида, энг мухим ва мураккаб муаммолардан бири моливий муносабатларни, пул муомаласи ва кредитни, шу жумладан корхоналар, ташкилотлар ва фукароларнинг давлат бюджети билан муносабатларини,  яъни солик муносабатларини такомиллаштиришдан иборат.

2002-йил якуни буйича соликлар давлат даромадининг асосий манбаñи булиб, Республика давлат бюджети даромадининг 74 фоизи соликлар ва бошка мажбурий туловлар хисобига тугри келмокда. Бюджет даромадларининг колган кисми мол-мулкидан олинадиган даромадлар, Республика ва муниципал мулкларни сотиш, ташки иктисодий фаолият хамда бошка манбалар хиссасига тугри келади.

Республикамизда бозор иктисодиетини ривожланиб боришида иктисодиетни давлат томонидан бошкаришда солик  тизими жуда мухим ва ишончли воситаäèð. Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов "Солик тизимининг энг мухим вазифаси - ишлаб чикаришни ривожлантиришга, моддий-хом аше, табиий, молиявий ва мехнат ресурсларидан, тупланган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рагбатлантирувчи таъсир курсатишдир" деб таъкидлаган эди.

Маълумки, табиий ресурслар захираларидан яъни ер ресурслари, ер ости ва устки кисмларидаги табиий бойликларидан окилона ва унумли фойдаланиш ва уларни тартибга солиш, хужалик юритувчи субъектлар томонидан табиий захиралардан ишлаб чикаришда фаолиятида ва кайта ишлашда самарали  фойдаланиш, табиий ресурслар захираларини чегараланлиги, уларни келгусида хам етказиш мухим ахамият касб этади. Солик тизими бошкарув омили сифатида, давлат солик сиесати оркали бу ресурслардан фойдаланишни назорат килиш бозор иктисодиети шароитида мухим ахамиятга эга булади.

Бозор иктисодиети  шароитида ресурслар учун соликлар мухим хисобланади ва улар корхона иктисодий фаолиятига анчагина таъсир утказади. Бирок бу соликларни куллаш меъери илмий ва амалий жихатдан асосланган булиши зарур.

Танкидий ендашиш асосида соликларнинг иктисодий мохияти ва таркибини урганиш, шунингдек мамлакатда бозор муносабатларини чукурлаштириш шароитида хос булган характерли белгиларни аниклаш;

- табиий ресурслардан фойдаланган учун соликларнинг хозирги пайтда солик тизимидаги урни, урганиш;

- ривожланган  мамлакатлар  тажрибасидан  келиб  чиккан  холда    ресурс соликларини солик кка тортиш   сохасидаги  муаммоларни  бартараф  этиш имкониятларини  аниклаш;

- табиий ресурслардан  фойдаланганлик учун соликларни хисоблаш механизмини хар томонлама чукур тахлил этиш ва шу асосда уни такомиллаштириш юзасидан аник таклиф ва тавсияномалар ишлаб  чикиш, ва уларни табиий ресурслардан фойдаланиш  самарадорлигини  оширишдаги  ролини курсатишдир.

Хозирги пайтда ресурс соликлари, давлат бюджети даромад кисмини шакллантиришда асосий уðèнлардан бирини эгалламокда ва  мазкур соликлар Республикамиз  солик тушумлари таркибидаги улуши 9,7 дан 10,8 фоизгача ташкил этса, бу соликларни ривожлантириш, ахоли сони  ва унинг истеъмоли   усиши пайтида,  табиий ресурслардан окилона фойдаланиш самарадорлигини оширади.

2.2 РЕСУРС СОЛИКЛАРИНИ ТАРКИБИ ,МОХИЯТИ ВА ТАХЛИЛИ

Ресурсларга оид туловларнинг ахамияти ошиб бормокда. Бундай соликлар муайян ресурсларни кискартириш еки хужалик юритувчиларнинг кандайдир мулкий манфаатларига таъсир курсатиш максадида махсус ишлаб чикилди. Бу хол шу билан богликки, баъзан корхона ишламасдан, уз мулки- ускуналарини, шу жумладан ерни улардан мутлако фойдаланмаган холда жамгаравериши мумкин. Даромад келтиришга мулжалланган ер майдони бекор тураверади ва бундай холларда у одатда емон ахволга тушиб колади.

Ер - бизнинг энг кимматли бойлигимиз булиб, бир неча ун йиллар мобайнида ер бизда текин иктисодий мулк булиб келди, ундан хужасизларча фойдаланиб келинди. Жамият таракиетининг барча боскичларида давлатнинг ер масалаларини хал этишга муносабати катта ахамиятга эга булган .

Мамлакатимиз бозор муносабатларига ута бошлагач, 1990 йилда “Ер тугрисида”ги Конун кабул килинди, унга биноан ерга эгалик килиш ва ердан фойдаланишнинг пулли булиши белгиланди. 1993 йил 6 майда Узбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан “Ер солиги тугрисида”ги махсус конун кабул килинди, унда солик солишнинг объектлари ва субъектлари, имтиезлар, солик тулаш тартиби ва муддатлари белгилаб берилди. Ушбу Конун 1994 йилнинг 1 январидан кучга кириб, кишлок хужалиги махсулотларини етиштириш билан шугулланувчи корхоналар ва ташкилотлардан бошка барча хужалик юритувчи субъектлар учун ер солиги жорий этилди. Республикамизда кишлок хужалигини устивор ривожлантириш зарурлигини эътиборга олган холда, бу кишлок хужалиги махсулотларини етиштирувчи корхоналар учун ер солигини тулаш 1995 йилнинг 1 январидан амалга киритилди.

Ер солигини жорий этилиши билан мамлакатимизда ер муносабатларини тартибга солишнинг чинакам иктисодий воситалари пайдо булди. Ердан окилона фойдаланишни таъминлаш, яъни ер ресурсларини, айникса  сугориладиган ерларни иктисодий усуллар ердамида асраш, ердан пулли фойдаланишни жорий этишнинг асосий максади хисобланди.

Маълумки сув ресурслари чегараланганлиги хисобга олиниб 1993 йилдан бошлаб халк хужалигининг кишлок хужалигидан ташкари барча тармоклари учун ер усти манбалардан фойдаланганлик учун тулов сув туловлари жорий этилди. 1997 йилдан бошлаб халк хужалигининг барча тармокларини шу жумладан кишлок хужалиги корхоналари учун хам ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланганлик учун солик жорий этилди. Шу билан бирга белгиланган лимитдан ортикча сув ресурсларидан фойдаланган холда белгиланган ставкадан 2 баробар оширилган ставкалар микдорида солик тулаши белгиланди.

Табиий бойликлардан самарали фойдаланиш ва бюджетнинг умумий даромадларида ресурс туловларининг ахамиятини ошириш максадида, ресурс туловлари ставкаларининг соликка тортиш обектларига нисбатан абсолют суммада белгиланганса, солик ставкалари инфляция даражасини хисобга олинган холда  узгартириб  борилмокда ва ресурс туловларининг бюджет тушумларидаги улуши ошиб бормокда.

Миллий иктисодидтнинг барча тармок ва бугинларида бозор муносабатлари тизими шаклланиши биринчи навбатда ресурслардан, шу жумладан ер ресурсларидан фойдаланишнинг иктисодий тизими  ва уни бошкаришни такомиллаштириш муаммоларини хал килиш ва сифати билан богликдир. Бунда умуммиллий, тармок, худуд, хужалик ва фукаролар манфаатларини уйгунлаштириш мезонларини ишлаб чикиш ва унинг самарадорлигини ошириш хал килувчи ахамиятга эга булади .

Республикамизнинг умумий ер майдони 44896,9 минг га. ташкил булиб, шундан 505,5 га. ер майдонини кушни мамлакатлар корхона ва ташкилотлари фойдаланади, уз вактида корхоналаримиз томонидан кушни мамлакатларнинг 18,9 минг га. ер майдони фойдаланилади. 2001 йил 1 январ холатида Республикамиз корхона ва ташкилотларда хамда жисмоний шахслар томонидан 44410,3 минг га. ер майдони фойдаланилмокда.

Республикамиз ер фондини категориялари буйича таксимотини куйидаги таксимланган.

                                                                       жадвал

Узбекистон Республикамиз ер фондининг тоифалар буйича

структуравий   тузилиши.1

Ер тоифаси

Ер майдони  минг. га

Улуши %

 

Жами ерлар

Сугорила  Диган                ерлар

Жами ерлар

Сугориладиган ерлар

1.Кишлок хужалигига карашли ерлар

25736,0

4188,6

58,0

98,0

2.Ахоли яшайдиган ерлар

232,7

46,2

0,5

1,1

3.Саноат,транспорт,алока,мудофага карашли ва бошкалар.

1883,2

10,7

4,2

0,2

4.Табиатни мухофаза килиш, согломлаштириш тарихий Єдгорликларга тегишли ерлар  

75,3

0,6

0,2

-

5.Урмон фонди ерлари

8073,2

20,1

18,2

0,5

6.Сув фонди ерлари

813,8

3,7

1,8

0,1

7.Запасдаги ерлар

7596,1

2,1

17,1

0,1

Жами ер майдони

44410,3

4273,3

100

100

 

Жадвалдан куриниб турибдики  1 январ 2003 йил холатида фойдаланиладиган ер майдони (ер запаслари ) 44410,3 минг га. булиб, шундан кишлок хужалиги корхона ва ташкилотлари томонидан фойдаланадиган ер майдони 25736,0 минг га.(58 фоизи), саноат, транспорт, алока, мудофага карашли  ва бошкалари 1883,2 минг га.  (4,2 фоизи), шахар ва кургон, кишлок ерлари 232,7 минг га. (0,5 фоизи), табиатни мухофаза килиш, согломлаштириш тарихий едгорликларга тегишли ерлар 75,3 минг га. (0,2 фоизи), урмон фонди ерлари  8073,2 минг га. ( 18,2 фоизи), сув фонди ерлари 813,8 минг га. (1,8 фоизи), запасдаги ерлар 7596,1 минг га. (17,1 фоизи) ни ташкил этади.

Республикамиз буйича 2002 йил юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланилган 12182,0 минг га. еки 27,4 фоиз ер майдони учун, кишлок хужалиги товар ишлаб чикарувчилар томонидан фойдаланилган 10863,6 минг га. еки 42,2 фоиз ер тоифаси майдони  учун солик туланган.

Бошка тоифадага ахоли яшайдиган, саноат, транспорт, алокага карашли ва бошкаларга жами 2115,9 минг га. булиб, шундан 934,7 минг га. еки 44,2 фоиз ер майдони соликка тортилган,  колган кисмлари  соликка тортилмайдиган майдонни ташкил этади.

Узбекистон республикаси иктисодигтнинг барча тармоклари ва бугинларида бозор муносабатлари тизими шаклланиши биринчи навбатда табиий ресурслардан, шу жумладан ер ва сув ресурсларидан фойдаланишнинг  иктисодий тизими ва уни бошкаришни такомиллаштириш муамммоларини хал килиш ва сифати билан богликдир. Сузсиз бунда умуммиллий, тармок, худуд, хужалик ва фукаролар манфааатини ишлаб чикиш ва унинг самарадорлигини ошриш хал килувчи ахамиятга эга.

Ернинг нисбий сифатини баллда бахолаш жуда мухим ахамиятга эга, лекин у хали узил - кесил иктисодий характерга эга эмас. Яъни бундай бахолаш бир ер майдонининг иккинчи ер майдонидан канчалик яхширок гки гмонрок эканлиги хакида маълумот беради холос. У хали абсолют киймати хакида маълумот беролмайди.

Мамлакатимизда амалга оширилаетган иктисодий ислохатлар тизимида солик  механизми ва муносабатини  такомиллаштириш, бозор механизмларини тако-миллаштиришга каратилган йуналишлардан биридир. Уз навбатида, солик солишнинг янги тизимини амалиетда куллаш баъзи бир муаммоларни келтириб чикарган холда, мазкур йуналишда ривожланган мамлакатлар илгор тажрибаларидан хамда сало-хиятли иктисодчи олимларнинг назарий гояларидан фойдаланиш катта ахамиятга эга.   

Ер солиги солик тизимининг дастлабки ва асосий унсурларидан бири сифатида кишлок хужалигигида иктисодий ислохатларни кучли рагбатлантирувчи омил булиб, натижасида у ер ресурсларидан фойдаланишнинг салбий окибатларига олиб келмас-дан, балки улардан фойдаланишнинг иктисодий самарадорлигини оширишга хамда хужалик муносабатларини ижтимоий адолат сари харакатланишига ижобий таъсир курсатиши, кишлок хужалигида молия - солик тизимини  тубдан узгартириш, ишлаб чикариш муносабатларини ислох килишнинг самарадорли ер солиги солишнинг илмий  амалий асосланганлиги билан аникланади.

Президентимиз таъкиäлагандек, тупрок хосилдорлигини ошириш, ер ресурс-ларидан аник максадли  ва самарали фойдаланишни бозор муносабатлари баркарор амал килишининг асосий шартларидан бири сифатида кабул килиш мухим ахамият касб этади.

Маълумки ер табиат инъоми экàнлигини хисобга олганда, ер солиги давлат ва хужалик юритувчи кишлок хужалиги субъектлари  уртасида рента даромадлари бир кисмининг давлат ихтиерига кайта таккимлаш муносабатини акс эттиради. Бозор шароитида ерларни тасарруф этиш жараенида дифференциал рентани хисобга олиш ва унинг асосида ер солиги солиш  механизмларини ишлаб чикиш учун ерлардан аник талаб ва шароитларга жавоб берувчи пуллик хак тулаш асосида фойдаланиш тизими юзага чикарилиши  лозим .

Бунда, биринчидан, ер ресурсларидан окилона фойдаланишни рагбатлантириш, иккинчидан, кишлок хужалиги товар ишлаб чикарувчиларнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чикариши учун нисбатан тенг имконятларни таъминлаш, учинчидан, табиий холати бузилган ерларни кайта тиклаш учун шароитлар яратиш хамда тупрок унумдорлигини ошириш лозим.

Хозирги боскичда ерни ишлаб чикариш воситаси сифатида иктисодий бахолашнинг  киймат шакли амалиетда кулланетган булсада, кишлок хужалиги ахамиятига молик ерлар балларда акс эттирилган сифатий бахога эгадир. Шунинг  хам, бир хил табиий - иктисодий шароитларга эга булмаган турли хужаликлардаги ерларни бахолаш натижасида ер солиги ундиришда ер участкаларини факатгина сифати эмас, балки тасаруфдаги бошка ишлаб чикариш ресурсларини хам хисобга олган холда уларни иктисодий жихатдан табакалаштириш ва рагбатлантирувчи механизмларини ишлаб чикиш лозим.

яъни  мамлакатни кишлок хужалиги махсулотлари билан хамда халк хужалигининг тармокларини хом аше махсулотлари билан таъминлаш юкланади.




1. В состав индоевропейской семьи они входят вместе с европейцами
2. Финансовая математика
3. тематический сопроцессор в модели процессора 486SX сопроцессор отсутствует
4. Федерации лыжных гонок Ульяновской области А
5. на тему Виды договоров
6. Дольменная культура
7. Статья содержит анализ ежегодного Послания Президента Российской Федерации Д
8. Принципы лечения позднего токсикоза
9. управленческих и правовых дисциплин ГОСУДАРСТВЕННАЯ СЛУЖБА РФ
10. 2012 KsGS English
11. . Значение мотивации 6 Глава 2
12. Тема сегодняшнего дня важна для детей в воспитательном плане
13. Топик- Decembrists in Zabaikalye
14.  Рабочее время и время отдыха Рабочее время время в течение которого работник в соответствии с правилам
15. Острожное иногда просто Братское позже Братск
16. Тема Моделювання теплового потоку нагрівача при вимушеному русі повітря
17. ~02 -2а S ~~0 t -2 Уравнение скорости при равноускоренном движении ~~0t Ускорение
18. О внесении изменений в отдельные законодательные акты Российской Федерации по вопросам обязательного пенс
19. OHC6H5NH2 НС1 Полученный раствор этилен анилин растворится в воде анилин растворился в соляной ки
20. Контрольная работа- Социально-медицинская помощь гражданам в чрезвычайных ситуациях