У вас вопросы?
У нас ответы:) SamZan.net

Шайх катта олим илм океани ва ўз замонасида тафсир илми ~амда араб тилида тенги йў~ Му~аммад Амин Шан~ит

Работа добавлена на сайт samzan.net: 2015-12-26

Поможем написать учебную работу

Если у вас возникли сложности с курсовой, контрольной, дипломной, рефератом, отчетом по практике, научно-исследовательской и любой другой работой - мы готовы помочь.

Предоплата всего

от 25%

Подписываем

договор

Выберите тип работы:

Скидка 25% при заказе до 3.2.2025

Имом Албоний ҳақида олимлар айтган мақтовлари

Шайх Абдулазиз ал-Ҳада айтадилар: «Шайх, катта олим, (илм) океани ва ўз замонасида тафсир илми, ҳамда араб тилида тенги йўқ Муҳаммад Амин Шанқитий (раҳимаҳуллоҳ) шайх Албонийни шундай ҳурмат қилардиларки, ҳатто у кишини ўтиб кетаётганларини кўриб қолсалар, Мадина масжидидаги синфларида дарсни тўхтатиб, ўрниларидан туриб салом берардилар».

Катта олим, устоз Муҳиббуддин Хотиб айтадилар: «Ўз ҳаётини Суннатни тирилтиришга бағишлаган даъватчилар ичида биродаримиз Муҳаммад Носириддин (ибн) Нуҳ Нажотий Албоний ҳам борлар».

Катта олим Муҳаммад Хомид Фиқий айтадилар: «… биродаримиз ва салафий олим, шайх Носируддин».

Саудия Арабистонининг собиқ муфтийси Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх айтадилар: «У – суннатни ушлаган, ҳақни ҳимоячиси ва ботил аҳлининг мухолифидир».

Албоний ҳали ҳаётлик чоғларида шайх Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ ажойиб сўзларни айтганлар. Доктор Муҳаммад Лутфий ас-Сабаҳ айтадилар: «Мен Ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг: «Ушбу етти қават осмон остидаги ҳозирги давримизда ҳадис илмини шайх Носириддин (Албоний)дан кўра ортиқроқ биладиган одамни билмайман», деганларини эшитганман деб айтадилар. («Ад-Дустур» газетаси, Иордания, 10-август, 1999йил).

Яна Ибн Боз раҳимаҳуллоҳдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:«Албатта Аллоҳ ҳар юз йилнинг бошида бу умматдан улар учун «мужаддид»(янгиловчи)ни чиқаради», деган ҳадислари ҳақида: «Бу асрнинг мужаддиди ким?» деб сўралганларида: «У – Шайх Муҳаммад Носириддин Албонийдир. Менимча у мужаддид бўлган, Аллоҳ билгувчироқдир», деганлар.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Мен шайх (Албоний) билан бир неча бор учрашганман. Булардан олган маълумотим шуки: у киши Суннатга амал қилишга ва ақидада бўладими ёки амалда бўладими, бидъатларга қарши курашишга жуда жиддий қараганлар. У кишининг ёзган китобларидан билган нарсам эса: у киши ҳадисларни ривоят қилишда ва уларни текшириш бўйича улкан илмга эга бўлганлар ва ёзган ишларидан манҳажда ҳам, ҳадис илмида ҳам Аллоҳ жуда кўпларни манфаатдор қилди. Бу эса мусулмонлар учун жуда буюк натижадир. Барча мақтовлар Аллоҳгадир».

Яна Ибнул-Усайминдан: Албоний ҳақида «муржиа» деган сўзларни гапиришяпти[6], бунга нима дейсиз? деб сўрашганида, у киши: «Албонийни муржиа деган одам ё Албонийни билмайди, ёки муржиа ким эканлигини билмайди», деганлар. Ҳамда ушбу масалада у кишининг тарафини олиб, қуйидаги сўзларни айтганлар: «Албоний суннат аҳлидан бўлиб, ҳадис имомидир. Мен буни инкор қиладиган одамни билмайман, фақатгина баъзи бир қалбларида нафрат ва хусумат ўрнашиб қолган кимсалар борки, улар ўзларининг наздида бирон кишида камчиликни кўрсалар, ўша одамни ҳақоратлашга ўтиб кетадилар. Бу ишни эса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидаги мунофиқлар садақа берувчиларга нисбатан қилишарди. Агар бир одамни кўп садақа бераётганини кўришса, уни риёкорликда айблашар ва агар камроқ бераётганини кўришса, уни бахилликда айблашарди». Яна бир жойда эса: «Мен бу одамни (яъни, Албонийни) унинг китобларидан ва у билан учрашган мажлислардан биламан. У – ақидаси ва манҳажи тўғри бўлган салафийдир. Энди шундай кимсалар борки, гарчи Аллоҳ азза ва жалла бундай демаган бўлса ҳам, улар Аллоҳнинг бандаларини куфрда айблашади ва уларнинг бу ишига рози бўлмаган олимларни эса «у – муржиадир» деб айтишади. Бу – ёлғон, уйдирма гап ва туҳматдир! Ундай кимсаларга қулоқ солманглар!», деганлар.

Катта олим Шайх Зайд ибни Файёд, раҳимаҳуллоҳ, қуйидагиларни айтганлар: «Дарҳақиқат, шайх Муҳаммад Носируддин Албоний бу асрнинг энг машҳур ва энг аъло шахсларидандир. У ҳадис хусусида: яъни, унинг санади, ровийлари ва саҳиҳ ёки заифлик даражаси ҳақида кўп қайғурган киши бўлиб, соатлар (яъни, вақт) ва ҳаракатлар сарф қилинадиган энг яхши ишлар ичида бу жуда олийжаноб бўлган вазифадир. У ҳам бошқа олимлар каби ниманидир тўғри топиб ва нимададир хато қилгандир. Лекин бу буюк илмга (яъни, ҳадисларга) бўлган ихлоси, унинг обрўсини тан олиш кераклини тақозо қилади».

Шайх Муқбил ибни Ходий ал-Водиъий, раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Дарҳақиқат, Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний каби шахс ҳозирда ҳадис илмида топилмайди. Аллоҳ унинг илми орқали (умматни) фойдалантирди. Унинг китоблари революцион ҳаракатлардан кўра бир неча бор фойдалироқдир. Мен бунга ҳақиқатда ишонаманки, Албоний «мужаддид»лардандир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ, ҳар юз йилнинг бошида бу умматдан улар учун «мужаддид» (янгиловчи)ни чиқаради», деганлар ва бунинг учун Аллоҳга ҳамдлар айтаман». (Абу Довуд ривояти, Ироқий ва бошқалар саҳиҳ дейишган).

Манба: Шарҳ Саҳиҳул Бухорий

[1] Шуни ҳам таъкидлаш керакки, шайх Албоний Ҳалаб (Сурия)да ва Марокаш (Марокаш) шаҳарларидаги кутубхоналарда ҳамда Британиянинг Миллий кутубхонасида сақланаётган ҳадислар қўлёзмаларининг рўйхатини ҳам тузганлар.

[2] Ҳозирга қадар шайх Албонийнинг етмишга яқин қўлёзмалари нашр қилинмаганлигича қолмоқда.

[3] 1958 йилда Миср Сурия билан Бирлашган Араб республикасини ташкил қилган. Бу сиёсий иттифоқ 1961 йилгача, то Сурия ундан чиқиб кетмагунича давом этди.

[4] Ушбу ҳадис Аҳмад 5/230, 242 да, Абу Довуд 2/116 да ва Тирмизий 2/275 да келган. Уни Ибни Ҳазм «ботил», Тирмизий «мурсал» деганлар ва кўпгина муҳаддислар ҳужжат бўлмаслигини айтишган.

[5] «Ал-Асалаҳ» журнали, №23, 76-77-с.

[6] Гап шундаки: Албоний иймон масаласига доир саволларга жавоб бераётиб: «Амал иймонни ўзи эмас, балки унинг камолотидир», дейдилар ва бу билан аввалда ўтган адашган фирқа – «муржиалар»нинг сўзларига ўхшаш гапни айтадилар. Аммо бу далил билан исботланган ҳақ гап эди ва бу гап ўхшагани билан ўша адашганларнинг бу масаладаги бошқа шарҳлари ҳам борки, у сўзлар уларнинг эътиқодини ботилга чиқаради. Шунинг учун ҳам, сўзлар ўхшагани билан ундан чиқадиган маънолар бошқача бўлиши ҳам мумкин. Энди Албонийга бу лақабни ёпиштирмоқчи бўлганларга эса машҳур уламолар кескин раддиялар билдирганлар. Бунинг тафсилотларини билмоқчи бўлганлар, шу масалага доир баҳс ва маърузаларни топиб тингласин ва уламоларнинг насиҳатларига диққат билан қулоқ солсин.




1. принципыH Декларативные.
2. Контрольная работа общим объёмом не менее 12 страниц печатного текста должна включать- титульный лист с у
3. Термины
4. Взаимоотношения Центрального банка РФ с коммерческими банками и другими кредитными организациями
5. ЛАЙТ С 8 января
6. Информационно-консультационное обеспечение агропромышленного комплекса (АПК) Республики Чувашия
7. дро это неготовые руки Вы вошли в игру с хорошей рукой согласно чарту стартовых рук или возможно с по
8. тематизация знаний полученных В 4 классе по данной теме Урок обобщения и систематизации знаний получе
9. Изготовление коленчатых валов
10. Статья- Особенности строения органов дыхания и процесс дыхания у человека