Поможем написать учебную работу
Если у вас возникли сложности с курсовой, контрольной, дипломной, рефератом, отчетом по практике, научно-исследовательской и любой другой работой - мы готовы помочь.
Если у вас возникли сложности с курсовой, контрольной, дипломной, рефератом, отчетом по практике, научно-исследовательской и любой другой работой - мы готовы помочь.
“Ижтимоий сохага йуналтирилган бюджет харажатларининг тахлили ва уларни режалаштириш” (прогнозлаштириш)
Тадкикот ишининг долзарблиги. Узбекистон Республикасида хаётимизнинг барча сохалари каби ижтимоий сохаларда хам чукур узгартиришларни амалга ошириш хозирги куннинг асосий талабидир.
Ахолини ижтимоий химоялаш ва ижтимоий таъминот, ахолининг саломатлиги ва согликни саклаш тизими, кадрлар тайёрлаш ва таълим тизимини ривожлантириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири булиб колди.
Айникса, ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиётига утиш даврида ахолини ижтимоий химоялаш, ислохатларни «ижтимоий ларзаларсиз» якунлаш бевосита ижтимоий сохага жиддий ёндашишни талаб этди. Чунки, ижтимоий йґналтирилган бозор иктисодиёти бозор механизмининг самарали ишлашини, ахоли турмуш даражасининг юкори булишини ва кучли ижтимоий кафолатларни назарда тутади.
Ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиёти, энг аввало, инсон манфаатларини кузлайди. Бутун ислохатлар жараёнида республикамизда ахолининг ижтимоий мухофазаси ва уни куллаб-кувватлаш, инсон хукуклари ва эркинликларининг конунчилик хамда хукукий асосларини шакллантириш хамда амалга ошириш масалаларига жуда катта ахамият берилди.
Дархакикат, «Барча ислохотларнинг - иктисодий, демократик, сиёсий ислохотларнинг асл максади,-деб таъкидлайди Президентимиз И.А. Каримов,-инсонга муносиб турмуш ва фаолият шароитларини вужудга келтиришдан иборатдир1[1]. Ушбу вазифанинг ижобий хал этилиши айнан ижтимоий-маданий сохалар тараккиётига богликдир.
Жамиятни хар бир аъзосининг эхтиёжларини кондиришга мулжалланган бозор иктисодиётини ривожлантириш давлат молия, бюджет сиёсатининг узагини ташкил этади. Чунки хар бир инсоннинг ёки бирор ижтимоий гурухнинг, колаверса, миллатнинг ижтимоий манфаатлари доимо унинг ижтимоий эхтиёжларини кондирувчи жамият тизимининг муносабатларида ва Давлат бюджети харажатларида намоён булади.
Республикамизда давлат молия тизимида олиб борилаётган узгаришларнинг марказида республика ва махаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ижтимоий соха харажатларини шакллантиришда ва харажатларни молиялаштиришда янги шакл ва усуллардан самарали фойдаланиш, бюджетдаги такчилликни усишига таъсир курсатувчи факторларни олдини олиш, иш хаки ва нафакаларни уз вактида тулашни таъминлаш, шунингдек, бюджет маблагларидан фойдаланиш жараёнида бюджет интизомига риоя этиш масалалари туради.
Ижтимоий сохани тубдан ислох килиш, уни халкаро андозаларга мувофик келадиган тарзда ривожлантириш бу сохаларга кушимча маблаглар талаб килиниши боис, бу сохани харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш механизмини такомиллаштириш зарурияти пайдо булмокда.
Шу муносабат билан ушбу магистрлик диссертациясига «Ижтимоий сохага йуналтириладиган бюджет харажатларининг тахлили ва уларни режалаштириш (прогнозлаштириш)» мавзуси танланди.
Муаммонинг урганилганлик даражаси. Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида Узбекистон Республикасида давлатнинг молиявий маблагларини кайта таксимлаш асосида ижтимоий сохаларни ривожлантиришни таъминлаш, ахолини ижтимоий химоялаш муаммоларини хал этишнинг асосий йуллари ва молия-кредит, бюджет-солик сиёсатининг асосий йуналишлари курсатиб утилган.
Ижтимоий сохалар тараккиёти ёки ижтимоий муаммоларни хал этишнинг долзарб масалаларини тадкик килиш сохасида жуда кґп чет эл иктисодчилари ва олимлари томонидан илмий тадкикот ишлари олиб борилган. Клюда М., Кейнс Ж., Милс М., Сабанти Б., Самуэлсон П., Теодор Ш., Родионова В., Романовский М., Эклунд К. ва бошкалар шулар жумласидандир.
Узбекистонда эса шу муаммоларга багишланган илмий изланишларнинг бир катор муаллифлари каторида Акрамов Э., Вохобов А. , Йулдошев М.И., Олимжонов О.,Саидова Г., Убайдуллаева Р., Шарифходжаев М., Шодиев Р., Улмасов А., ўуломов С., Жамолов Х., Хакимова М. Косимова Г. кабиларни кґрсатиш мумкин.
Ижтимоий соха ташкилотлари хозирги замон тараккиётининг холати, ижтимоий сохаларга молиявий ресурсларни жалб этиш хусусиятлари, шу сохаларни режалаштириш ва молиялаштириш услублари ва шакллари, ижтимоий-маданий соха ташкилотларининг молиявий фаолияти билан боглик муаммоларни ислохатларнинг чукурлашуви шароитида янада чукуррок ґрганиш зарурияти диссертация мавзусини танлашга сабаб булди.
Тадкикот ишининг максади ва вазифалари. Узбекистон Республикасидаги ижтимоий сохалар харажатларини режалаштириш ва уни молиялаштириш механизмининг хозирги холатини комплекс тахлил килиш ва уни такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклифлар тизимини ишлаб чикиш тадкикот ишининг максади хисобланади.
Белгиланган максаддан келиб чиккан холда, илмий изланишда куйидаги вазифалар бажарилган:
- Узбекистон Республикасидаги ижтимоий соха ривожининг хозирги замон муаммоларини тадкик килиш;
- ижтимоий-маданий тараккиётни таъминлашда давлат сиёсатининг ґзига хос хусусиятларини ґрганиш;
- ижтимоий маданий сохалар харажатларининг амалдаги холатини тахлил килиш;
- ижтимоий соха харажатларини шакллантириш ва молиялаштириш борасида хорижий давлатлар тажрибасини урганиш;
- ижтимоий сохалар харажатларини прогнозлаштиришнинг ва молиялаштиришнинг такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чикиш.
Тадкикот ишининг предмети. Узбекистон Республикасидаги ижтимоий сохалар молиявий таъминоти, уларнинг харажатларини режалаштириш хамда мазкур сохани молиялаштириш механизми хисобланади.
Тадкикот ишининг объекти. Узбекистон Республикасидаги ижтимоий-маданий соха муассасаларига бюджетдан йуналтирилган маблагларни сарфлашни режалаштириш масалалари илмий изланишнинг объекти хисобланади.
Тадкикот ишининг назарий ва услубий асослари. Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан ишлаб чикилган Узбекистон Республикасида ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиётига утишнинг узига хос стратегияси, тамойил ва устиворлари, хорижий ва ватанимиз олимларининг олиб борган илмий ишлари илмий изланишнинг назарий-услубий асоси булиб хизмат килади.
Диссертацияни тайёрлашда Узбекистон Республикаси Конунларидан, Узбекистон Республикаси Президенти Фармонларидан, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карорларидан, Узбекистон Республикаси Макроиктисодиёт ва Статистика Вазирлиги, Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги меъёрий хужжатлари, курсатмалари, буйруклари ва хисоботларидан манба сифатида фойдаланилди.
Диссертацияда фойдаланилган ижтимоий-маданий сохаларни молиялаштиришнинг хозирги замон услубий асослари ва ташкилий тамойиллари ижтимоий соха тузилишини тахлил килишга комплекс ёндошувдан, уни ташкил этувчи барча элементларнинг узаро таъсирини микдорий ва сифат тахлилининг уйгунлашувидан келиб чикади. Шу билан бирга ишда статистик гурухлаштириш усулларидан хам кенг фойдаланилган.
Тадкикот ишининг илмий янгиликлари куйидагилардан иборат:
- Узбекистон Республикаси иктисодиётининг эркинлашуви шароитида ижтимоий сохаларни ривожлантиришда давлат бюджет сиёсатининг йуналишлари ёритилди;
- ижтимоий соха харажатларининг мохияти, таркибий тузилиши ва ижтимоий сохага маблаг ажратишнинг тамойиллари урганилди;
- хозирги шароитидаги ижтимоий соха харжатларини режалаштиришнинг характерли хусусиятлари акс эттирилди;
- бозор иктисодиётига утиш даврида хусусийлаштиришни ривожлантириш вактида ижтимоий сохаларни бюджет маблаглари билан таъминлашнинг янги жихатлари ва вазифалари ёритилди;
- ижтимоий сохаларни молиялаштириш юзасидан хорижий давлатлар тажрибаси урганилди ва улардан республикамизда ижобий фойдаланиш имкониятлари асослаб берилди;
- республика ва махаллий бюджетлардан ижтимоий соха харажатларини молиялаштириш механизмидаги камчиликлар аникланди, уларни бартараф этиш йуллари курсатиб берилди;
- ижтимоий сохалар харажатларини прогнозлаштиришнинг ва молиялаштиришнинг такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чикилди.
Тадкикот ишининг амалий ахамияти. Диссертацияда келтирилган назарий маълумотлар ва амалий тавсиялардан Узбекистон Республикаси Молия Вазирлиги йурикномаларини ишлаб чикишда, илмий тадкикот институтлари илмий хисобот ва ишланмаларида, олий укув юртлари, бизнес мактаблари укув дастурларига кирган тегишли фанларни укитишда ва бюджет ташкилотлари кундалик фаолиятида кенг фойдаланиш мумкин.
Тадкикот ишиинг мавзуси буйича чоп этилган илмий маколалар.
1. Асамутдинов Х. Ижтимоий сохаларда ислохатлар.// Мулкдор. 2003. 15 август.
Тадкикот ишининг таркибий тузилиши. Тадкикот ишининг таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва иловалардан ташкил топган. Диссертациянинг кириш кисмида диссертация мавзусининг долзарблиги, диссертация максади ва вазифалари, диссертация илмий янгиликлари ва амалий ахамияти курсатилган.
Биринчи «Ижтимоий сохага бюджет маблагларини сарфлашнинг зарурлиги ва тамойиллари» бобида республикамизнинг бозор иктисодиётига утиш даврида ижтимоий соханинг мамлакат иктисодиётидаги ахамияти тугрисида назарий маълумотлар берилган ва бу муассасаларни молиявий таъминлаш жараёнининг назарий асослари курсатилган. Мазкур бобда ривожланган мамлакатлардаги ижтимоий соха харажатларини шакллантиришнинг хориж тажрибалари урганилган.
Давлатнинг ижтимоий сохани ривожлантиришга йуналтирилган харажатлари жамиятнинг иктисодий салохиятини оширишга ёрдам беради, чунки давлат амалга ошираётган, ахолининг хамма катламлари манфаатларига дахлдор булган иктисодий фаолият натижалари ижтимоий соха оркали руёбга чикади. Айникса, ахолининг кам таъминланган ва кам химояланган кисми -карияларга, ногиронларга, болаларга, аёлларга ижтимоий ёрдам бериш ва уларга яхши турмуш шароитини яратиш бир тизимдан иккинчи тизимга огриксиз утишга, фукароларда утказилаётган иктисодий ислохотларга булган ишончни кучайтиришга имкон берди.
Дархакикат, Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «молиявий ахвол канчалик мураккаб булмасин, таълим, согликни саклаш, фан ва маданият сохасини куллаб - кувватлаш ва ривожлантириш учун зарур маблаг кидириб топилиши шарт»2[2].
Мустакилликнинг дастлабки кунлариданок, Узбекистон давлатининг олдида макроиктисодий баркарорликка эришиш масалалари, иктисодиётнинг чукур таркибий узгаришларни амалга ошириш лозимлиги, ижтимоий сохаларни ривожлантириш ва ахолининг кам таъминланган кисмини ижтимоий химоялаш иктисодий ислохатларнинг гарови эканлиги аникланди, колаверса, буларнинг барчаси молия, бюджет сиёсатининг узгаришларини ва давлат бюджети харажатларини йуналишларини белгилади.
Кейинги йилларда «Инсон манфаатлари йили», «Оила йили», «Соглом авлод йили», «Карияларни кадрлаш йили», «Обод махалла йили» деб эълон килинганлиги ва бу борада катор чора-тадбирларнинг утказилганлиги фикримизнинг ёркин далилидир.
Фукароларнинг ижтимоий таъминотга булган хукуклари асосий конунимиз булган Узбекистон Республикаси Конституцияси кафолатланади. Ижтимоий ёрдам тизимини хукукий асосда барпо этиш ва бу борадаги конунларни ижро этишлишини молиявий таъминлаш бозор иктисодиёти шароитида мухим вазифалардан бири хисобланади.
Истиклол йулининг дастлабки мураккаб, иктисодий танглик йилларида одамларнинг турмуш даражасини муътадиллаштириш максадида ахолини ижтимоий хаётнинг давлат йули билан бошкаришнинг купдан-куп усуллари ва услубларидан фойдаланилди. Жумладан иш хаки, пенсиялар, стипендиялар, нафакалар микдори оширилди, компенсация туловлари тарзидаги бевосита пул туловлари, имтиёзлар ва турли дотациялар шаклидаги туловларни жорий килиш усуллари кенг кулланилди.
Дархакикат, «Миллий даромадни кайта таксимлаш давлат кґлидаги энг асосий манба ва воситадир. Швеция, Германия, Австрия ва бошка бир катор ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кґрсатадики, кишиларни ижтимоий химоя килиш ва уни кафолатлашнинг кучли таъсирчан механизми бґлгандагина бозор иктисодиётини, собиткадамлик билан ґтишини таъминлаш, таркибий кайта куришни амалга ошириш, ижтимоий-сиёсий баркарорликни саклаган холда ишлаб чикариш муносабатларини туáдан ислох килиш мумкин3[3].
Бизнинг республикамизда ижтимоий химоялаш муаммоларни хал этишда Шаркда минг йиллар давомида карор топган маънавий-ахлокий кадриятларга, турмуш тарзи ва дунёкараш хусусиятларига мувофик йул тутилади Ижтимоий сиёсатнинг бизнинг республикамизда алохида ахамиятга эгалиги факат иктисодий вазиятларгагина боглик эмас, балки соглом авлодни тарбиялаш хакида, куп болали узбек оиласига мадад бериш хакидаги гамхурлик хам, халкнинг маънавий коидаларига асосланган холда кексаларга, химоясизларга, анъанавий ёрдам бериш эхтиёжи билан богликдир.
Ижтимоий-маданий сохалар иктисодиётнинг катта бир булаги хисобланади, жамият ва унинг аъзоларига номоддий хусусиятдаги хизмат курсатиш вазифасини амалга ошириш билан шугулланади. Улар бир канча шахсий ва ижтимоий эхтиёжларни кондиришга хизмат килади. Биз ижтимоий-иктисодий эхтиёжлар деганда, «кишиларнинг яшаши, мехнат килиши ва маълум иктисодий мавкега эга булиши учун истеъмол этилиши зарур махсулот ва хизматлар мажмуи»4[4]ни тушунамиз. Эхтиёждаги таркибий узгаришларига хос конуният бу саноат махсулотларига, фан-техника ривожи яратган янги махсулотларга ва нихоят, турли хизматларга булган эхтиёжнинг жадал усишидан иборат булади.
Ижтимоий-маданий сохаларга йуналтирилаётган молиявий маблаглар микдори оддий такрор ишлаб чикаришнинг мухим омили сифатида ижтимоий муаммоларни хал килиш билан боглик харажатлар копланишини таъминлайди.
Мутахасислар хисобига кура, ишлаб чикариш кучларини тиклаб турилишини таъминлаш учун биргина согликни саклаш максадларига хозирги шароитда ялпи ички махсулотнинг камида 6 % ни ажратиб туриш талаб этилади.
Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шуни курсатадики, хозирги шароитда номоддий ишлаб чикариш сохасига куйиладиган инвестициялар узининг юкори самарасини бермокда, бу мамлакатнинг ижтимоий сохани ривожлантириш учун йуналтирилган капитал куйилмалари хисобланади. Бу давлатларда кадрлар тайёрлаш, илмий текшириш ва таълим сохасига килинадиган харажатлар йил сайин ошиб бормокда. Бунга сабаб интеллектуал потенциал - ишлаб чикаришнинг энг фаол элементи булиб бормокда.
Хориж олимларининг фикрига караганда, «инсон капитали»га инвестиция нафакат зарурий омил хисобланади, балки инвестициянинг ушбу тури ута юкори даражадаги даромадга ва иктисодий усишга таъсир этувчи кенг имкониятга хам эгадир. Америкалик мутахасисларнинг хисобига караганда, инсоннинг 15 ёшгача вафот этиши жамият учун бутун зарардир, 40 ёшгача яшаган инсон жамиятга фойда келтира бошлайди, 65 ёшгача яшаган киши ( агар мехнат кобилиятини саклаб колса) икки баравар фойда келтиради5[5].
Юкорида айтилганлардан келиб чикиб шуни таъкидламокчимизки, ижтимоий-маданий сохаларни молиявий таъминлаш борасидаги ислохотлар, энг аввало, ушбу сохаларнинг жамият яратувчилик тизимидаги урни ва ролини назарий жихатидан тугри англашни таъминламоги лозим. Ижтимоий-маданий сохаларда олиб борилаётган иктисодий узгаришлар, бу сохаларни молиявий таъминлашни такомиллаштириш муваффакияти куп жихатидан ижтимоий сохалар ривожига боглик булади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаларининг тахлиллари шуни курсатадики, ижтимоий хизматни молиялаштириш ва ривожлантиришда давлатнинг ва хусусий секторнинг салмоги, мамлакатлар ва унинг хизмат тармоклари оркали фаркланади. Таълим, согликни саклаш, ижтимоий таъминот каби сохаларда давлат сектори хукмронлик урнини эгаллайди. Бир хил мамлакатларда, ижтимоий эхтиёжларни таъминлашда катта хусусий секторга ахамият берилади, шу билан бирга бозор иктисодиётида кам таъминланган ахолига курсатилган хизматларни харажатларини давлат тулайди.
¢арбий Европа давлатларида ижтимоий хизматни таъминлашда кулайликка ва ижтимоий адолатга асосланади, лекин барча мамлакатларда ижтимоий сугурта тизими кафолатлари олдинги уринда туради. Давлат ахолининг ижтимоий кафолатларини таъминлайди, бепул хизматлар шаклида бозор иктисодиётидаги камчиликларни муътадиллаштиради.
«Ижтимоий соха харжатларини бюджетдан молиялаштиришнинг амалдаги холати» номли иккинчи бобда Узбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги ижтимоий соха харажатларининг таркиби ва урни тахлил килинган хамда кам таъминланган ахолини ижтимоий химоялашга ажратилаётган маблаглар динамикаси урганилган, амалдаги ижтимоий соха харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш механизмининг айрим муаммолари тадкик килинган.
Узбекистон Республикасининг бозор иктисодиётига утиши, мустакил республика сифатида молия-бюджет сиёсатини олиб бориши муносабати билан республика ва махаллий бюджетлардан ижтимоий сохаларни харажатларини молиялаштиришнинг хукукий асослари республикамизнинг уз шарт-шароитларига мослаштириб кайта ишлаб чикилди.
Бугунги кунда республика ва махаллий бюджетдан ижтимоий сохалар харажатларини режалаштириш ва молиявий таъминлашнинг хукукий асосларини куйидагилар ташкил этади:
Ижтимоий соха харажатларини бюджет буйича режалаштириш асослари мамлакат Конституцияси ва конунлар билан белгиланади. Бюджетни режалаштириш давлат хокимияти ва бошкарув органлари томонидан амалга оширилади.
Бюджетнинг ижтимоий соха харажатларини режалаштириш турли даражадаги бюджетларни тузиш ва ижро этиш тартиби, унинг меъёрий, хукукий базаси ва ташкилий асоси тарзида бюджет жараёнини, шунингдек, мамлакат бюджетини тузилишининг назарияси ва услубиёти масалаларини хам уз ичига олади.
Давлатнинг ижтимоий соха тизими максад ва вазифаларини молиялаштиришни таъминлашнинг асосий негизи сифатига барча даражадаги бюджетларни тайёрлаш, куриб чикиш, кабул килиш ва ижро этиш жараёни муддатлари хамда боскичлари жихатидан келишган, хар бир боскичнинг аник ижрочилари курсатилган ягона бюджет цикли булади.
Белгиланган катъий календар муддатлари бюжет жараёни барча катнашчиларнинг мувофиклаштирилган тарзда ишлашларига кумаклашади.
Айрим боскичларда муддатларини узбошимчалик билан белгилаш эса бутун жараённи издан чикариб юбориши мумкин. Бу эса биринчи навбатдаги сарф-харажатларнинг уз вактида молияланмай колишига олиб келиши мумкин.
Ижтимоий-маданий тадбирларни утказиш ва бюджет ташкилотларининг алохида харажатларнинг белгиланган меъёрларга асосан харажатлар ижтимоий-маданий тадбирларнинг харажатлари аввало, лойиха параметрларига киритилади.
Ахолини ижтимоий химоялаш тадбирларининг лойиха параметрларида кам таъминланган болали оилаларга туланадиган нафакалар ва ахоли учун ижтимоий ахамиятга эга булган хизматлар учун фаркни бюджетдан коплаш билан ифодаланади.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон «Узбекистон Республикасининг 2003 йилги Давлат бюджети ва асосий макроиктисодий истикбол курсаткичлари тугрисида»ги карорига асосан Давлат бюджети маблагларининг 2003 йилда 46 фоиздан ортиги ижтимоий маданий тадбирларга ва ахолини ижтимоий химоялаш дастурларни амалга ошириш учун кузда тутилган.
Инсонга муносиб турмуш ва фаолият шароитларини вужудга келтиришдан вазифанинг ижобий хал этилиши айнан ижтимоий-маданий сохалар тараккиётига богликдир. Шуни назарда тутган холда, хозирги кунда мамлакатимизда ижтимоий сохаларда ислохатлар амалга оширилмокда, албатта, уларни молиявий таъминланмокда.
Давлат бюджетидаги 2003 йилги жами ижтимоий-маданий тадбирлар харажатлари таркибини куйидаги диаграммада куриш мумкин.
Давлатнинг ижтимоий сохани ривожлантиришга йуналтирилган харажатлари факат ижтимоий эмас, балки иктисодий ахамиятга эга булади, жамиятнинг иктисодий салохиятини оширишга ёрдам беради, чунки давлат амалга ошираётган, ахолининг хамма катламлари манфаатларига дахлдор булган иктисодий фаолият натижалари ижтимоий соха оркали руёбга чикади(1-чизма).
Инсонга муносиб турмуш ва фаолият шароитларини вужудга келтиришдан вазифанинг ижобий хал этилиши айнан ижтимоий-маданий сохалар тараккиётига богликдир. Шуни назарда тутган холда, хозирги кунда мамлакатимизда ижтимоий сохаларда ислохатлар амалга оширилмокда, албатта, уларни молиявий таъминланмокда.
2003 йилги Давлат бюджетининг энг мухим хусусиятларидан бири - ижтимоий харажатлар юкори улушининг сакланиб колинишидир, бу зарурият мехнатга лаёкатсиз ахоли улушининг юкорилигидан келиб чикади, вахоланки, Республикамиздаги 26 миллион кишидан иборат ахолининг ярми 18 ёшга етмаган болалардир. Таълим харажатлари кейинги беш йиллар ичида ЯИМ га нисбатан 7-8% ни хамда давлат бюджети умумий харжатларида 25-29% ни ташкил этди.
Бунда мамлакатимиздаги мураккаб демографик вазиятни хисобга олинади, ахоли сони усишиниг юкори суръатлари ва ахоли таркибида ёшларнинг катта улушни ташкил этиши бюджетдан ижтимоий сохаларга маблаглар сарфлаш курсаткичига таъсир килади. Шу муносабат билан давлатимиз хар йили таълим эхтиёжлари учун таълимнинг устуворлигини таъминлайдиган микдорда маблаг ажратилишини кафолатлайди ва келгусида бир таълим олувчига сарфланадиган сарф-харажат нормативларини аста-секин купайтириб бориш ва уларни жахон стандартлари даражасига етказиш назарда тутилади.
1-чизма
Ижтимоий соха харажатларининг таркиби
Ижтимоий хизмат сохаси |
Ижтимоий химоя |
Таълим |
16 ёшгача болалари булган оилаларга нафака |
Маданият |
Ишламайдиган оналарга бола 2 ёшгача парваришлаш учун туланадиган нафака |
Фан |
Ишлайдиган оналарга бола 2 ёшгача парваришлаш учун туланадиган нафака |
Согликни саклаш |
Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам |
Жисмоний тарбия |
Чернобил халокати окибатларини бартараф этиш харажатлари |
Ижтимоий таъминот |
Стипендия |
Бандлик хизмати |
Ишсизлик нафакаси |
Манба*. Узбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 9 декабрдаги 230-сон “Давлат бюджети харажатлари ва 2000 йил бюджет бланкасининг асосий курсаткичларини тасдиклаш тугрисида”ги буйруги.
Давлат бюджети харажатларининг таркибида эса махаллий бюджет харажатларининг салмоги ошиб бормокда, яъни у 1991 йилда 48,2 фоиздан, 2000 йилда 56 фоизга етди. Чунки, ижтимоий соха харажатларининг 80% фоизи ва ахолини ижтимоий химоялаш харажатларининг 100% фоизи махаллий бюджетлардан амалга оширилади.
1-чизма
Узбекистон Республикаси махаллий бюджетлари харажатларнинг динамикаси ва Давлат бюджети харажатларидаги салмоги, (2001-2003 йй).*
№ |
Асосий параметрлар |
2001й |
2002й |
2003й (режа) |
1 |
Давлат бюджети харажатлари (млн. сум) |
1313760,2 |
1925739,0 |
2492506,9 |
2 |
Махаллий бюджетларнинг харажатлари (млн. сум) |
725812,5 |
1066959,0 |
1299201,4 |
3 |
Махаллий бюджетларининг давлат бюджети харажатлари хажмидаги салмоги, (фоиз хисобида) |
55,2 |
55,4 |
52,1 |
Манба*. Узбекистон Республикси Молия вазирлиги 2001-2002 йил маълумотлари хамда Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон карори.
Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, хаётимизни эркинлаштириш йуналишларининг яна бир мухим йули-марказий ва юкори давлат бошкарув идоралари вазифаларини давлат хокимиятининг куйи тузилмаларига, фукароларнинг узини-узи бошкариш органларига боскичма-боскич утказа боришни таъминлашдир. Мамлакат бюджети даромад кисмининг 56 фоизи ва харажат кисмининг 52 фоизи худудий бюджетлар ташкил этмокда».
2-жадвал
Давлат бюджети харажатларида ижтимоий соха харажатларининг урни.
№ |
Курсаткичлар |
2001 йил |
2002 йил |
2003 йил, режа |
|||
Микдори млн. сум |
Тутган улуши,% |
Микдори млн. сум |
Тутган улуши,% |
Микдори млн. сум |
Тутган улуши,% |
||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
2 |
Давлат бюжети харажатлари, жами |
1313791,0 |
100,0 |
1925700,0 |
100,0 |
2492506,9 |
100,0 |
|
Шу жумладан, |
|
|
|
|
|
|
3 |
Ижтимоий-маданий тадбир харажатлари, жами |
498238,0 |
37,9 |
732440,6 |
38,0 |
953649,8 |
38,2 |
|
Шундан: |
|
|
|
|
|
|
|
Маориф харажатлари |
330453,2 |
25,1 |
491960,8 |
25,5 |
645900,0 |
25,9 |
|
Маданият харажатлари |
20570,9 |
1,6 |
28129,6 |
1,5 |
41046,1 |
1,6 |
|
Фанни молиялаштириш харажатлари |
7761,6 |
0,6 |
9810,2 |
0,5 |
12597,5 |
0,5 |
|
Согликни-саклаш харажатлари |
125591,3 |
9,6 |
180545,8 |
9,4 |
228848,0 |
9,2 |
|
Жисмоний тарбия ва спорт харажатлари |
2504,6 |
0,2 |
4237,1 |
0,2 |
5214,7 |
0,2 |
|
Ижтимоий таъминот харажатлари |
6434,0 |
0,5 |
8794,7 |
0,5 |
9553,4 |
0,4 |
|
Бошка харажатлар |
4922,4 |
0,3 |
8962,4 |
0,4 |
10490,1 |
0,4 |
Манба*. Узбекистон Республикси Молия вазирлиги 2001-2002 йил маълумотлари хамда Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон карори.
Узбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларида ижтимоий соха харажатларининг урнини ёритиб бериш учун юкоридаги жадвални келтирамиз.
Жадвал маълумотлари шуни курсатадики, Давлат бюджети харажатлари 2001 йилда жами 1313791,0 млн. сумни ташкил этган, 2002 йилда бу курсаткич 1925700,0 млн. сумни ташкил этган булса, 2003 йили Давлат бюджети харажатлари режа буйича 2492506,9 млн. сум килиб белгиланган.
Шу жумладан, жами Давлат бюджети харажатларида жами ижтимоий-маданий тадбир харажатларининг тутган улуши 2001 йил 37,9% ни ёки жамига нисбатан мутлак суммаларда 498238,0 млн. сумни ташкил этган, 2002 йилда бу курсаткич 732440,6 млн. сумни ёки жамига нисбатан 38% ни ташкил этган булса, 2003 йили жами ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 953649,8 млн. сум микдорида ёки жамига нисбатан 38,2% микдорида маблагларнинг ажратилиши кузда тутилган.
Шундан, энг куп маблаг асосан маориф сохасини молиялаштиришга йуналтирилган булиб, маориф сохасига 2001 йилда 330453,2 млн. сум маблаг ёки жами Давлат бюджети харажатларининг 25,1% микдоридаги маблаги ажратилган булиб, 2002 йилда бу курсаткич 491960,8 млн. сум ёки жами харажатларнинг 25,5% ни ташкил этган булса, 2003 йилда 645900,0 млн. сум маблаг ёки жами Давлат бюджети харажатларининг 25,9% маблаги таълим сохасига ажратилиши режалаштирилди.
«Ижтимоий сохага ажратилаётган бюджет маблагларидан самарали фойдаланиш йуллари» деб номланган якуний бобда ижтимоий сохага маблаг йуналтиришнинг янги механизмини такомиллаштиришнинг йуллари берилган.
Бюджет ва бюджетдан ташкари манбалардан молиялаштиришнинг алохида томонларини хисобга олган холда, ушбу сохага жалб килинган молиявий маблагларни ишлатишда назоратни кучайтириш ва бюджет интизомини мустахкамлаш ва бюджет маблагларини максадли ишлатилишининг йуналишлари аникланган.
Диссертациянинг хулоса кисмида ижтимоий соха муассасаларини молиявий таъминлаш жараёнини бошкариш, бюджетдан ажратилаетган маблагларни тежамли фойдаланиш ва бюджетдан ташкари маблагларни жалб этиш ва уларни самарадорлигини ошириш юзасидан аник хулосалар ва амалий таклифлар берилган.
Бугунги кун талаблари Узбекистон Республикасида ижтимоий йуналтирилган бозор иктисодиётининг шаклланиши, иктисодиётининг эркинлашуви ва ижтимоий сохалар тараккиётида ривожланган давлатлар ижобий тажрибалари кулланилиши хамда миллий кадриятларимиз хусусиятларини хисобга олган холда, ижтимоий сохалар харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштиришни талаб этмокда.
Дархакикат, янги ижтимоий-иктисодий шароитларда ижтимоий сохалар тараккиётининг молиялаштириш тизими хаёт куяётган талаблар ва ушбу соханинг ахамияти нуктаи назаридан такомиллаштирилиши керак.
Ислохатларнинг кейинги боскичларида ахолини ижтимоий химоя килиш ва кам таъминланган оилаларга кумаклашув тизими такомиллаштирилди, ахолини ижтимоий химоялашнинг таъсирчан механизми шакллантирилди, узгариб бораётган ижтимоий-иктисодий шароитларга мувофик холда, янги шакл-услублар ишлаб чикилди ва кушимча манбалар топилди.
Биз ушбу илмий ишимизда ижтимоий сохалар харажатларини режалаштириш, бу сохаларни молиялаштириш механизмини маълум белгиланган мавзу чегарасида тахлил килдик.
Биз Узбекистон Республикаси Молия вазирлигида ва молия органларида ижтимоий соха харажатларини режалаштиришни хамда бюджет ташкилотларини молиялаштириш жараёнларини тахлил килдик, ушбу харажатларни амалга оширишнинг хукукий жихатларини ва илмий асосларини имкони борича ургандик.
Илмий тадкикот натижаларидан келиб чиккан холда, куйидаги шакллантирилган хулосаларга келдик:
1
2
3
4
5