Будь умным!


У вас вопросы?
У нас ответы:) SamZan.net

Су~урта ~а~ида тушунча ва унга хос бўлган асосий белгилар

Работа добавлена на сайт samzan.net:


Суғуртанинг назарий асослари. Фаннинг предмети ва вазифалари

1. Суғурта ҳақида тушунча ва унга хос бўлган асосий белгилар.

2. Суғурта фондлари, уларнинг шаклланиши ва  фойдаланиш йўналишлари.

3. Суғуртанинг функциялари.

 

1. Табиий ва бошқа стихияли кучлар таъсири натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш, олдини олиш ҳамда  огоҳлантириш учун мақсадли йўналишдаги пул фондларини  шакллантириш  ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар йиғиндисига суғурта дейилади.

Суғуртанинг характерли белгилари қуйидагилардан иборат:

-Суғурта рискини мавжудлиги. Риск-суғурта муносабатлари пайдо бўлишининг асосий шартидир. Риск бўлмас экан, суғуртанинг бўлиши мумкин эмас. Рискнинг ҳажми, миқдори эҳтимоллар назарияси ва математик статистика усуллари ёрдамида аниқланади. Суғурта рискларини таҳлил килиш уларни 2 та  йирик гуруҳга бўлишни тақозо этади. Яъни, риск суғуртавий ва суғуртасиз бўлади. Суғурта шартномаларида ўз аксини топган рисклар суғуртавий рисклар дейилади. Риск баҳосини пулда ифодаланиши суғурта ставкасини ташкил этади. Риск доимий кўрсаткич эмас, балки у доимо ўзгариб туради. Бу ўзгаришлар иқтисоддаги  ва бошқа соҳадаги ўзгаришлар билан чамбарчас  боғлиқдир. Суғурта ташкилоти рискни ривожланишини, ҳолатини доимо кузатиши лозим, яъни тегишли статистик ҳисоб олиб бориши, йиғилган маълумотларни қайта ишлаши  ва таҳлил қилиши керак.

     Рискни баҳолаш учун уни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

1) Суғурталаниши мумкин бўлган рисклар.

2) Суғурталаниши мумкин бўлмаган рисклар.

Рискнинг энг катта гуруҳини суғурталаниши мумкин бўлган рисклар ташкил этади. ¡уйида келтирилган  мезонлар асосида суғурта рискини суғуртасиз рисклардан   фарқ қилиш мумкин.

а) Риск тасодифий характерга эга бўлмоғи керак ;                     

б) Суғурта ҳодисаларини рўй бериш фактининг вақти ва  маконининг номаълум бўлиши;

в) Хавф солиш манбасига кўра  рисклар табиатнинг стихик кучлари билан боғлиқ  рисклари ва моддий бойликни ўзлаштириш оқибатида инсониятни табиатга таъсири билан боғлиқ рисклар. Рискларни туркумлашда катта ҳалокатли рисклар алоҳида ўрин тутади. Чунки бундай рисклар рўй бериши натижасида кўплаб объектлар йирик миқдорда зарар кўриши мумкин. Катта ҳалокатли рискларга зилзила, цунами, кучли шамол мисол бўлиши мумкин. Юқорида айтилган рисклардан  ташқари экологик, сиёсий ва махсус рисклар  бўлиши мумкин.

Риск менежмент (рискни бошқариш) - рискни чегаралаш ёки камайтириш билан боғлиқ тадбирлар йиғиндиси. Амалиётда рискни бошқариш қуйидаги тартибда амалга  оширилади:

 

Рискни аниқлаш, масалан ссуда олувчиларнинг ссудани ўз вақтида қайтариб бера олмаслик риски суғурталанади, риск даражаси аниқланади. Кредит олувчи шахснинг молиявий  ҳолати қандай активларга эга эканлиги,  лойиҳада ҳисоб-китоб қанчалик асосланганлиги ва хакозо.

Рискни баҳолаш - рискни ҳолатлари аниқланади, рискни   содир бўлиш эҳтимолийлиги, актуар ҳисоб-китоблар, статистик кузатувлар, эҳтимоллар назарияси асосида баҳоланади ва суғурталанаётган объектга нисбатан риск даражаси аниқланиб суғурта тарифи ҳисобланади. Суғурта тарифининг ставкаси - бу риск баҳосидир.

Рискни назорат этиш - бу суғурта компаниясининг вакили томонидан суғурталанган объект ҳолатини, унинг сақланиш устидан кузатув ишларини олиб бориши. Шунингдек, унинг сақлаш хавфлилиги талабларига жавоб бериши текширилади. ¡атор объектларни яхши  саклаш учун зарур тавсия ва маслахатлар берилади.

Рискни молиялаштириш - бу рискни аниқлаш, баҳолаш ва назорат этиш билан боғлиқ ҳамма харажатларни қоплаш.

-Суғурта муносабатларининг тақсимлаш характерига эга эканлиги. Молия тушунчаси каби, суғурта ҳам ялпи ички маҳсулотни ва миллий даромадни қайта тақсимлашда иштирок этади.

-Суғуртада зарарларни ҳудудлар бўйича ва муайян бир вақтда тақсимланиши. Бу суғуртанинг асосий белгиси бўлиб, ҳудудлар бўйича суғурта фондини суғурталанган  хўжаликлар ўртасида тақсимлаш учун катта ҳудуд ва кўплаб суғурталаниши мумкин бўлган объектлар зарур бўлиши талаб этилади. Зарарларни маълум бир вақтда тақсимланиши суғурта ҳодисаларини тасодифий рўй бериш характерига эга эканлигидан келиб чиқади. ¡атор йиллар мобайнида фавқулодда ҳодисалар эҳтимол рўй бермаслиги мумкин. Бу ҳолат суғурта ҳодисалари содир бўлмаган вақтда тегишли миқдорда суғурта заҳираларини ташкил этишни талаб қилади.

-Суғурта фондларига жалб этилган суғурта мукофотларини қайтариб бериш. Суғурта мукофотлари суғурта тарифи асосида аниқланади. Суғурта тарифи икки қисмдан иборат бўлиб, нетто-ставка (суғурта ҳодисалари рўй берганда зарарларни қоплашга ишлатилади) ва нетто-ставкага устамалардир (суғурта компанияси ишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар қопланади). Нетто-ставка, асосан, суғурта ҳодисаси рўй берганда суғурталанувчига қайтариб берилади.

ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ, мажбурий суғурта турларига доир суғурта  шартлари  қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади. Ихтиёрий  суғурталашга доир суғурта тарифларининг миқдори томонларнинг келишувига мувофиқ белгиланади.

-Суғурта фонди маблағларининг, фақат, шу фондни ташкил  этишда қатнашган субъектлар ўртасида тақсимланиши.

Суғурта муносабатларида қуйидаги томонлар қатнашадилар:

Суғурталовчи – суғурта хизматларини кўрсатишга  ихтисослашган ва тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар. Тадбиркорлик фаолиятининг муҳим бўғини. ўзбекистон    Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги ¡онунига  кўра, суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) тўловини амалга ошириш мажбуриятини олувчи юридик шахс суғурталовчи деб ҳисобланади.

Суғурталовчилар турли мулк шаклига эга бўлиши мумкин (давлат суғурта ташкилотлари, акционерлик суғурта ташкилотлари ҳамда ўзаро суғурталаш  жамиятлари). Суғурта фаолиятини олиб борувчи ташкилотлар давлат органларининг тегишли лицензиясига  эга бўлиши зарур.

Суғурталанувчи – суғурталовчи билан аниқ суғурта муносабати ўрнатган ва тегишли суғурта мукофотларини тўловчи юридик ёки жисмоний шахс.

Суғурта воситачилари – суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасида воситачилик вазифасини бажарувчи юридик шахс. Мақоми бўйича воситачи суғурталанувчининг манфаатларини ҳимоя қилади. Кўрсатган хизматлари учун воситачи суғурталанувчидан эмас, балки суғурта компаниясидан  тегишли воситачилик ҳақини олади.

2. Табиий ва бошқа стихияли ҳодисалар содир бўлиши натижасида келтирилган зарарларни қоплаш учун суғурта фондлари ташкил этилади. Суғурта фондлари ташкил этиш манбасига ва фойдаланиш йўналишига қараб, уч кўринишда бўлади: қғҳў

-ўз-ўзини суғурталаш фондлари. Бу фонд ҳар бир хўжалик субъектида ташкил этилади ва ишлаб чиқаришда вақтинча юзага келган қийинчиликларни  олдини олишга хизмат қилади;

-давлатнинг марказлашган суғурта фондлари. Марказлашган суғурта  фондлари умумдавлат ресурслари ҳисобидан ташкил этилади. Бу фонддан асосан фавқулодда ҳодисалар рўй берганда  пайдо бўлган зарарларни қоплашга ишлатилади;

-суғурта йўли билан ташкил этиладиган суғурта фондлари. Бу фонд суғурталанувчилар томонидан тўланган мукофотлар ҳисобидан ташкил этилади. Суғурта фонди фақат пулли шаклда ва у қатъий мақсадли йўналишда фойдаланилади, яъни суғурталовчи ва суғурталанувчи  ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, суғурта қопламаси ёки суғурта суммасини тўлашга ишлатилади.

3. Суғуртанинг иқтисодий табиати унинг функцияларида ўз аксини топади. Молия, кредит каби иқтисодий категориялар билан бир қаторда суғурта ҳам бир қатор функцияларни бажаради. Таъкидлаш лозимки, иқтисодий адабиётларда суғуртанинг функциялари бир неча кўринишда талқин этилади. Масалан, и.ф.д., проф. В.М.Родионова раҳбарлигида чоп этилган “Финансы”  ўқув қўлланмасида суғурта иккита функцияни бажариши кўрсатиб ўтилган. Бу функциялар қуйидагилардан иборат: қайта тақсимлаш ва назорат функцияси. И.ф.д., проф. ¥.Р.Собиров суғурта қуйидаги функцияларни бажаришини қайд этади: “хавф-хатар; огоҳлантириш; инвестиция; омонат; ахборот”.

Кўриниб турибдики, проф. ¥.Р.Собиров суғуртанинг 5 та функцияга эга эканлигини қайд этади. Фикримизча, бу функцияларнинг баъзилари тегишли баҳс-мунозарани талаб этади. Хусусан, суғуртанинг инвестиция функцияси. Инвестиция – суғурта ташкилотлари учун функция эмас, балки асосий суғурта фаолиятига қўшимча равишда амалга ошириладиган фаолиятдир. Инвестициясиз ҳам суғурта ташкилотлари фаолият кўрсатишлари мумкин. Аммо, суғурта ташкилотлари вақтинча бўш турган маблағларини инвестиция қилиш орқали қўшимча даромад олади. Функция доимийлик характерига эга ва у ўзгармасдир. Собиқ совет ҳокимияти даврида давлат суғурта органларининг маблағлари инвестиция қилинмас эди. Бозор муносабатларига ўтиш муносабати билан суғурта ташкилотларида инвестиция фаолияти билан шуғулланишга имконият туғилди. Шунинг учун биз инвестицияни суғуртанинг функцияси бўла олмайди, деб тасдиқлашимиз мумкин.

Айни шундай фикрларни ахборот функцияси ҳақида ҳам гапириш мумкин. Суғурталанувчиларга суғурта ташкилотлари ҳақида маълумот бериш бу суғуртанинг ахборот функцияси мавжудлигини англатмайди. Суғурта ташкилотларининг тижорат сирига кирувчи маълумотлари умуман ахборот сифатида берилмайди. Суғуртага ахборот функцияси хослиги унчалик ҳам ўз исботини топмаган.

Бизнинг фикримизча, суғурта қуйидаги функцияларни бажаради:

  •  Суғурта фондини ташкил этиш билан боғлиқ функция.
  •  Суғурта фондидан фойдаланиш билан боғлиқ функция.
  •  Назорат функцияси.

Юқорида қайд этилган функциялар суғурта фаолиятида доимий ҳисобланади ва ҳар қандай шароитда ўзгармасдир. Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун, албатта, суғурта ташкилотида етарли миқдорда пул маблағлари фонди бўлиши лозим. Агар, суғурталовчи пул фондини, яъни суғурта фондини ташкил этмаса, унинг молиявий аҳволи мураккаблашиши мумкин. Ташкил этилган суғурта фондининг маблағлари қатъий мақсадли характерга эга бўлиб, у фақат суғурта ҳодисалари рўй берганда қоплама бериш учун ишлатилади. Суғурта фондининг маблағларини бошқа мақсадларда ишлатиш мумкин эмас. Суғурта фонди маблағлари давлат томонидан олиб қўйилиши ва солиққа тортилиши мумкин эмас.




1. Принципы и схемы лицензирования программного обеспечения
2. таки приготовила для вас подарок ~ сказку- свеженькую только что придуманную
3. Антикризисные инструменты- управление ассортиментом и складскими запасами
4. методические рекомендации к изучению курса для студентов всех специальностей - Сост
5. а; 3 Поднимание в сед из положения лежа сила; 4 Подтягивания на перекладине или Сгибаниеразгибание рук
6. Тема данной курсовой работы определена как Договор займа По вопросам связанным с договором займа в лите
7. страшное расстояние
8. тематическое ожидание М X дисперсию DX и среднее квадратичное отклонение
9. Беовульф Вопросы для обсуждения- 1
10. разделительные строгая дизъюнкцияЛогическая форма АvВ Условные импликацияЛогическая форма А’В.html
11. L`griculture occupe une plce importnte dns l`economie frncise.html
12. Авторитаризм
13. Тема- Понятие налога Вопросы- Причины по которым необходимо четкое юридическое определение налога
14. Автоматизация финансово-экономического отдела ТОО БАК
15. Проектирование тягового электродвигателя
16. Аналіз проблем фінансового розвитку комерційних банків України Забезпечення фінансової стійкості банкі.html
17. Лабораторная работа 5 Технология совмещения фотографий I способ- Работа со слоймасками Слой маска
18. тема в наличие черепа г четырехкамерное сердце Сходство человека и млекопитающих св
19. На первый взгляд этот котёнок очень милый
20. Тема- Банковская системаК пассивным операциям коммерческих банков относят