Будь умным!


У вас вопросы?
У нас ответы:) SamZan.net

Буюк британия су~урта бозори ва уни давлат томонидан тартибга солиш

Работа добавлена на сайт samzan.net:

Поможем написать учебную работу

Если у вас возникли сложности с курсовой, контрольной, дипломной, рефератом, отчетом по практике, научно-исследовательской и любой другой работой - мы готовы помочь.

Предоплата всего

от 25%

Подписываем

договор

Выберите тип работы:

Скидка 25% при заказе до 23.11.2024

Чет мамлакатларда суғурта иши

1. Буюк британия суғурта бозори ва уни давлат томонидан тартибга солиш.

2. А¡Шларида суғурта ишини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари.

3. Мустақил ҳамдўстлик Давлатларида суғурта бозорини ривожланиши.

1. Буюк британия суғурта бозори ва уни давлат томонидан тартибга солиш.  Буюк Британия жаҳоннинг  энг ривожланган мамлакатлари қаторига киради. Кейинги ўн йил мобайнида жаҳон иқтисодиªти ривожланишига Буюк Британия саноатининг қўшаªтган ҳиссаси сезиларли даражада камайган, унинг товарларининг халқаро бозорларидаги рақобатдошлиги тушиб кетган бўлсада, Буюк Британиянинг молия-кредит тизими ҳамон дунªда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда.

Буюк Британия молия институтлари биринчи навбатда суғурта компаниялари, саноат корхоналарининг йирик миқдордаги акцияларга эга ва бу ҳолат суғурта ва саноат капиталининг бирлашишига олиб келмоқда. Айрим маълумотларга қараганда, суғурта компанияларининг қарийб 30% активи йирик саноат компанияларининг акциясига тўғри келади. Фақат бугина эмас. Бугунги кунда, Буюк Британияда аҳоли ва корхоналарининг вақтинча бўш маблағларини иқтисодиªтга жалб этишда  суғурта компаниялари ўзига хос мавқега эга. Масалан, 1958-1962 йилларда суғурта компаниялар ва нодавлат нафақа фондлари орқали 50 фоизга яқин шахсий омонатлар йиғиб олинган бўлса, 1995 йилларда ҳам бу кўрсаткич деярли ўзгармаган. Шунинг учун ҳам, Буюк Бртанияда суғурта компанияларини “Молиявий воситачилар” ёки “йирик институционал инвестор” сифатида баҳолашади.

Суғурта компанияси узоқ муддатли суғурта шартномаларини тузиш йўли билан аҳолидаги вақтинча бўш маблағларини суғурта фондига жалб этади. Худди шундай, улар корхона ва банклар билан ҳам мол-мулк суғуртаси бўйича шартномалар тузиб, катта миқдорда суғурта фондини шакллантиради. ўз навбатида, суғурта компанияси бу фонднинг маблағларини иқтисодиªтнинг турли тармоқларига йўналтиради.

Бозор муносабатлари асосида фаолият кўрсатаªтган суғурта компаниялари Буюк Британия иқтисодиªтининг муҳим стратегик соҳаси ҳисобланади. 1995 йилда суғурта компаниялари томонидан йиғилган суғурта бадаллари умумий 54 миллион фунт стерлингдан ошиб кетди. Бу ялпи ички маҳсулотнинг 7-8 фоизини ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, йиғиб олинган  суғурта бадалларини деярли 45 фоизини суғурта компанияларининг чет мамлакатларда олиб борган суғурта операцияларига тўғри келади. Буюк Британия тўлов баланси структурасини таҳлил қиладиган бўлсак, валюта тушумларининг 50 фоизи суғурта бадаллари ҳисобига тўғри келганлигини кўрамиз. Буюк Британия суғурта компаниялари жаҳоннинг 43 та мамлакатда суғурта операцияларини муваффақиятли амалга оширмоқда.

Буюк Британияда суғурта ишини фаол ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир қилган, десак муболаға бўлмайди. Биринчидан, бу ерда тадбиркорликни эркин юритиш учун ¥укумат ªки қонунчилик томонидан энг кам назорат тизими жорий қилинган. Бу ҳолат, сўзсиз Буюк Британияда фаолият кўрсатаªтган хорижий суғурта компаниялари учун ҳам тадбиқ этилади. ¥озирги пайтда, Буюк Британия суғурта бозорида хорижий мамлакатларнинг 150га яқин компаниялари суғурта операцияларини амалга оширмоқда. Иккинчидан, жаҳон миқªсида эришилаªтган тижорат битимларининг анчагина қисми Англия ҳиссасига тўғри келади. Агар, тузилган битимларнинг ижроси бўйича эътирозлар келиб чиқадиган бўлса, суғурта компаниялари дарҳол бунга суғурта қопламасини тўлашади. Бу, ўз навбатида, бизнесни халқаро даражада ривожланиши учун шарт-шароитлар яратади.

£нлаб йиллар давомида Буюк Британияда, ҳамма учун қулай бўлган солиққа тортиш тизими шаклланган. Амалдаги солиққа тортиш тизими йирик миқдордаги захира жамғармаларини шакллантиришини ва уларни инвестиция қилишни рағбатлантиради.

Буюк Британия миллий суғурта компаниялари ўзларининг чет мамлакатлардаги бўлим ва филиаллари орқали халқаро суғурта бозорларида иштирок этмоқда. Хорижий мамлакат суғурта компанияларини Буюк Британия бозорларига интилиши, Лондонда халқаро аҳамиятга молик суғурта операцияларини амалга ошириш ва трансмиллий компанияларга хизмат кўрсатиш каби қизиқишлари билан боғлиқ. Юқорида қайд этганимиздек, суғурта компаниялари йиғган суғурта бадалларининг катта қисми, уларнинг чет мамлакатларда олиб борган операциялари ҳисобидан шаклланади. Масалан, “Ройял Иншурэнс” компанияси суғурта бадалларининг 68,4 фоизи ташқи манбалардан келиб тушган. Шунингдек, “Коммершиал Юнион” ва “Женерал эксидент” компанияларининг 60 фоизга яқин суғурта бадаллари хорижий мамлакатлардан келиб тушган. Бу маблағларни асосий қисми А¡Ш ва Канададан келиб тушади.

Суғурта компаниялари вақтинча бўш бўлган маблағларни, асосан саноат, транспорт, савдо ва бошқа акциядор компанияларни ривожланишига йўналтирадилар, 1995 йил маълумотларига қараганда  Буюк Британия суғурта компаниялари Лондон Фонд биржасида рўйхатда тушган жами акциядор компанияларнинг 22 фоиз акцияларини сотиб олган. Суғурталовчиларнинг ўз маблағларини бу инвестиция объектига катта миқдорда сарф этишини шу билан тушунтириш мумкин-ки, акциялар юқори даражада фойда келтирадилар ҳамда суғурта компанияни акциядорлик компаниясининг йирик миқдордаги акциясини сотиб олиб, ушбу компания устидан назорат ўрнатиши мумкин. Аммо, шу билан бир қаторда, акциянинг курси пасайиб кетиши билан, суғурта компаниялари катта зарар кўриши мумкин.

Кейинги йилларда Буюк Британия суғурталовчилари каттагина хажмдаги ўз маблағларини кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни молиялаштиришга юбормоқда. ¥озирги пайтда кўчмас мулкка инвестиция жами инвестицияларнинг 15 фоизини (узоқ муддатли суғурта шартномалари бўйича) ташкил этмоқда. Кўчмас мулкка инвестиция қилишнинг ижобий хусусиятлардан бири шундан иборатки, кўчмас мулк пулнинг қадрсизланиш жараªнидан ишончли ҳимояланган. Аммо, бу инвестиция объектининг ҳам бир қанча салбий томонлари мавжуд. Масалан, амалиªтда кўчмас мулкларни қисқа муддатда фойдали  нархда сотиш анча мушкулдир.

Буюк Британия суғурта компаниялари ўзларининг вақтинча бўш маблағларини ипотека кредит ресурси сифатида ишлатиши ªхуд банкка депозит сифатида сақлаши мумкин. 1995 йилда суғурта компанияларини инвестицияга юборган пул маблағлари 260 млрд.фунт стерлингни ташкил этди. Кўриниб турибдики, суғурта компаниялари иқтисодиªтни ривожланишига муҳим ҳисса қўшмоқдалар.

Баъзи маълумотларга қараганда, Буюк Британияда 850га яқин суғурта компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, суғурта компаниялари алоҳида суғурта турлари ва тоифалари бўйича операцияларни амалга ошириш учун, савдо ва саноат департаментининг махсус лицензиясини олишлари зарур. Белгиланган классификацияга асосан, 7 та муддати суғурта турлари ва 18та умумий суғурта турлари (мулк, фуқаролик жавобгарлиги ва бахтсиз ҳодисалардан) мавжуд. ¥озирги пайтда, Буюк Британия авиация суғурта бозорининг асосини ташкил этадиган 426 та компания самолªтларни суғурта қилиш, 433 та компания эса денгиз кемаларини суғурта қилиш билан шуғулланмоқда.

Умуман олганда, Буюк Британия суғурта бозори икки қисмга бўлинган:

 1. ҳаётни суғурта қилиш бозори;

 2. Умумий суғурта бозори.

1995 йилда йиғиб олинган суғурта бадалларининг 55,4 фоизи ҳаªтни суғурта қилиш бозори, 44,6 фоизи эса умумий суғурта бозори турларига тўғри келади. ҳаªтни суғурта қилиш операциялари ушбу суғурта турларини амалга оширишга ихтисослашган компаниялар томондан олиб борилади. ҳаªтни суғурта қилиш бозорида, асосан, қуйидаги суғурта турлари бўйича шартномалар тузилади: ҳаªтни индивидуал суғурталаш, нафақа ва аннуитетлар, соғлиқни узлуксиз суғурталаш, ҳаªтни ва нафақани гуруҳлаб суғурталаш. ҳаªтни индивидуал тартибда суғуртаси бўйича солиқ имтиªзларини мавжудлиги, ушбу суғурта тури бўйича катта миқдорда суғурта бадалларини йиғиш имконини беради. Айтиш керакки, суғурта компаниялари ҳаªтни суғуртаси бўйича катта миқдорда суғурта қопламалари ҳам тўламоқда. Масалан, 1995 йилда ҳаªтни индивидуал суғуртаси бўйича суғурталанувчиларга жами 17,6 млрд. фунт стерлинг маблағ тўлаган.

Буюк Британияда аҳолига ва бошқа потенциал мижозларга суғурта хизмати кўрсатиш шу даражада ривожланганки, бунда хар бир оила ва фуқаронинг даромади ва манфаати ҳисобга олинади. ¥озирги пайтда 12 та суғурта компанияси даромади унча катта бўлмаган шахслар учун ҳаªт суғуртасини жорий этган. Бу суғурта турининг ўзига хос хусусияти шундаки, суғурта бадаллари 2 ойда бир марта йиғилади. Суғурта бадаллари агентлар томонидан йиғилади ва уларнинг сони 35000 га яқин.

1995 йилда Буюк Британия суғурта компаниялари умумий суғурта турлари бўйича 21,7 млрд. фунт стерлинг миқдорида суғурта бадалларини йиғиб олишган. Бу маблағларнинг асосий қисми ªнғиндан ва бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш бўйича келиб тушган.

Буюк Британияда расмий рўйхатдан ўтган суғурта компаниялари таркибига келсак кема эгаларининг жавобгарлигини ўзаро суғурталаш клублари ҳам киради.  ¥озирги пайтда  6 та клуб фаолият юритаªтган бўлиб, уларнинг энг йириклари “Юнайтед Кингдом” ва “Британия”дир. Клуб, кема эгаларининг учинчи шахсга зарар келтириш жавобгарлигини суғурталайди. Бундан ташқари, юкка етказилган зарар учун жавобгарлик, кемаларнинг бир-бирига тўқнашиши жавобгарлиги, денгизни нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш жавобгарлигини суғуртасини ҳам клублар амалга оширади. Кема эгаларининг клуб суғурта фоизига тўлайдиган суғурта бадаллари кеманинг юк кўтариш қобилиятига, классига ва бошқа техник параметрларига нисбатан белгиланади.

Юқорида қайд этилганлар билан бир қаторда,Буюк Британия суғуртасининг қуйидаги турлари мавжуд:

- ҳаётни вақтинчалик суғурта қилиш. Бу суғурта ўлим ҳодисасига тегишли муддатга суғурта қилади. Ушбу суғурта тури бўйича бадал миқдори нисбатан камдир. Масалан,  Англия фуқароси бир йил муддатга 10000 фунт стерлингга суғурта қилинса, суғурта бадали миқдори бир ойга 2 фунт стерлингни ташкил этади. Суғурта бадалининг миқдори суғурталанувчининг ªшига ва суғурта муддатига боғлиқ.

- боқувчисини йўқотиш ҳодисасидан ҳаªтни умрбод суғурта қилиш. Боқувчисини йўқотиш ҳодисасидан оиланинг даромади суғурта қилинади. Суғурталувчи дастлаб катта миқдорда суғурта бадали тўлайди. Масалан, 35 ªшдаги суғурталанувчи 5000 фунт стерлинг миқдорида 30 йил муддатга ўз оиласига даромадни кафолатлаш учун 330000 сўмга суғурта қилинади.

- умрбод ҳаªтни суғуртаси. Суғурта компанияси, суғурталанувчи қилган тақдирда, унинг оиласига ªки суғурта полисида кўрсатилган шахсга тегишли суғурта суммасини тўлаш мабуриятини олади. Суғурта бадали суғурталанувчининг бутун ҳаªти давомида ªки кейинги 15-20 йил ичида тўланиши мумкин.

- аралаш суғурта. Суғурталанувчи  суғурта бадалини ҳар ойда ªки йилда бир марта тўлайди. Суғурта суммаси шартнома муддати тугаши билан тўланади ва унга тегишли мураккаб фоизлар воситасида ҳисобланган фоиз ҳам қўшиб берилади.  Агар, суғурталанувчи вафот этган тақдирда суғурта бадали тўлиқ тўланганлиги ªки тўланмаганлигидан қатъий назар суғурта суммаси суғурталанувчининг қонуний меросхўрига тўланади.

- рента суғуртаси (аннуитетлар). Суғурталанувчи суғурта бадалини суғурта компаниясига бир вақтни ўзида тўлиқ миқдорда ªки бир неча йиллар давомида тўлаши мумкин. Суғурталанувчинг ўзи тўлаган суғурта бадали суммасини бутун умр давомида тўлаб бориладиган тўловлар билан бирга қайтариб олиши мумкин. Бошқача сўз билан ифодаланганда, суғурталанувчи 60 ªшида ўзи тўлаган суғурта бадалларини тўлиқ қайтариб олади ва ундан кейин унга мунтазам равишда даромад тўлаб борилади. Масалан, агар фуқаро 65 ªшида 1000 фунт стерлинг миқдорида суғурта бадали тўлаган бўлса, у қолган умри давомида ҳар йили 118дан 140 фунт стерлинггача даромад олади.

- соғлиқни узлуксиз суғурта қилиш. Суғурталанувчи ҳар хил касалликлар ªки бахтсиз ҳодиса туфайли соғлиғини йўқотганда суғурта компанияси қоплама тўлайди. Суғурта бадали суммаси суғурта қопламасига нисбатан жуда кам. Масалан, 25 ªшли суғурталанувчи ҳар ойда 15 фунт стерлингдан бадал тўласа, унга суғурта ҳодисаси рўй берган ҳолатда, ҳар йили 1000 фунт стерлингдан суғурта қопламаси тўланади.

- денгиз суғуртаси. Кемалар, кемадаги юклар денгиз фалокати ªки авария ҳодисалардан суғурта қилинади.

- инженерлик суғуртаси. қурилиш-монтаж рискларини суғуртаси, эксплуатация жараªнидаги техник қурилмаларини суғуртаси.

- ишлаб чиқариш-хўжалик рискларини суғуртаси. Корхоналарда ишлаб чиқаришни тўсатдан тўхтаб қолиши, ªлланма ишчиларнинг суистеъмол қилиши, хамкорларнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажара олмаслиги оқибатида зарар кўриш риски суғурталанади.

- фуқаролик жавобгарлигини суғуртаси. Суғурталанувчиларнинг учинчи шахс олидаги мулкий  жавобгарлигини ҳимоя қилади. Масалан, тадбиркорликни ªлланма ишчилар олдидаги жавобгарлигини суғурталаш. Бунда ªлланма ишчиларга суғурта ҳодисаси рўй берган тақдирда суғурта қопламаси  тўланади.

- ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати учун ишлаб чиқарувчининг жавобгарлигини суғурталаш. Суғурталанувчининг учинчи шахс олдидаги мулкий жавобгарлигини ҳимоя қилади.

- касбий жавобгарликни суғурталаш. Бир қатор тоифа ходимларнинг (архитекорлар, инженерлар, адвокатлар, аудиторлар, врачлар, нотариуслар ва хоказолар) касбий мажбуриятини сифатли келтириши мумкин бўлган зарари суғурта қилинади.

 

2. А¡Шларида суғурта ишини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари.  Иқтисоди ривожланган мамлакатларнинг  молия-кредит тизимида суғурта компаниялари энг муҳим бўғинлардан бири ҳисобланади. Айрим маълумотларга кўра, 1995 йилда жаҳон миқªсида. Суғурта компаниялари томонидан йиғиб олинган жами суғурта мукофотлари миқдори, тахминан 1,2 трл.доллардан ошиб кетди. Бунинг асосий сабаби шундаки, ишлаб чиқаришнинг гуркираб ривожланиши, барқарор иқтисодий ўсиш, пировардида бу мамлакатларда оддий аҳоли турмуш даражасининг фаровонлиги  суғурта ишини тараққий этиши учун замин яратди. Буни биз биргина бугунги кунда жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларидан бири бўлган - Америка ¡ўшма Штатлари мисолида кўришимиз мумкин.

1994 йил статистик маълумотларига кўра, Америка ¡ўшма Штатларида ҳосил қилинган ялпи ички маҳсулотнинг 8,6 фоизини суғурта мукофотлари ташкил этган. Бу кўрсаткич Франция, Канада, Италия каби тараққий этган мамлакатларнинг тегишли кўрсаткичидан сезиларли даражада юқоридир. Америка диªрида суғурта ишини нечоғли ривожланганлигини нафақат юқорида қайд этилган макроиқтисодий кўрсаткич, балки бошқа кўрсаткич орқали ҳам билиб олишимиз мумкин. Жумладан, 1994 йилда йиғиб олинган суғурта  мукофотларини аҳоли жон бошига тақсимлаганда, бир А¡Ш фуқароси ўзини ва ўзига қарашли мол-мулкларни суғурталашга бир йилда 2280 доллар сарфлаган. Агар, биз бу рақамни сўмга таққослаганимизда, бу рақам  617880 сўмни  (2280х271қ617880 сўм; 2000 йил 20 июлдаги £збекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳисобланган) ташкил этишини кўрамиз. Юқорида кўрсатилган маблағнинг 1315 доллари умумий суғурта, 965 доллари эса ҳаªтни суғуртасига тўғри келади.

   ХХ асрнинг сўнгги ўн йили мобайнида суғурта фаолияти Япония, Жанубий Корея, Сингапур ва Германия каби давлатларда жадал ривожланиб боришига қарамасдан, Америка суғурта компаниялари жаҳонда ўзининг етакчилик мавқеини йўқотган эмас. 1995 йилда Америка ¡ўшма Штатлари Канада билан биргаликда ер шарида йиғиб олинадиган суғурта мукофотларининг қарийб 40 фоизини тўпладилар. Кўриниб турибдики, бу жуда юқори кўрсаткич ва бу мамлакатларда суғурта иши кундалик ҳаªтнинг ажралмас элементи эканлигидан дарак беради.

1995 йил маълумотларига мурожаат қиладиган бўлсак, Америкада 6000 мингга яқин суғурта компаниялари мавжуд бўлиб, уларда 2,6 млн.га яқин ходимлар ишлашяпти. 1990 йиллар бошида америкалик фуқаролар умумий суммаси 6,6 трл. доллардан ортиқ бўлган 450 млн. суғурта полисига эга бўлишган.

А¡Шларида суғурта бизнеси ривожланишининг энг муҳим йўналишларидан бири, унинг янада байналминаллашувидир. Америкалик экспертларга кўра, бу жараªн келгуси 10 йилликда янада кучаяди. Буни биз £збекистон мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 1991 йилда £збекистон ўз мустакиллигини кўлга киритиши  ва бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши муносабати билан, £збекистонга ривожланган давлатларнинг, шу жумладан Америка ¡ўшма Штатларининг қизиқиши ошди. 1994 йилда мамлакатимизда Американинг энг йирик суғурта компанияси бўлмиш - “Америкэн Интернейшнл Групп” суғурта корпорацияси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан ҳамкорликда “УзАИГ” ўзбек-америка суғурта компаниясини ташкил этди. Бу қўшма суғурта компаниясининг Устав капиталида америкалик компаниясининг улуши 51 фоизни, яъни 1,1 млн.долл.ни ташкил этади. Аммо, халкаро бозорларда Америка суғурта компаниялари жиддий рақобатга дуч келишмоқда. Америка суғурта компанияларининг халкаро бозорларда фаол фаолият кўрсатишининг асосий сабабларидан бири шундаки, Америка савдо-саноат монополиялари, транснационал корпорациялари тобора жаҳон бозорини ишғол қилмоқда. Табиийки, бу монополия ва корпорациялар чет мамлакатлар иқтисодиªтидаги ўз иштирокларини таркибий тузилмаларидан бири бўлган суғурта компанияларисиз амалга оширишмайди.

Барча давлатларда бўлгани каби Америка ¡ўшма Штатларида ҳам суғурта компаниялари фаолияти устидан давлат назорати мавжуд. Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, қайси давлатда ва иқтисодий тарақиªт қай даражада ривожланмасин, барибир, суғурта компаниялари миллионлаб мижозлари олдида олган мажбуриятларини ҳалол ва виждонан бажаришлари учун масъулиятга эгадирлар.

Шуниси диққатга сазоварки, А¡Шда суғурта компаниялари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш марказлашган шаклда ягона Федерал бошқарув органи томонидан назорат қилинмасдан, балки штат даражасида назорат қилинади. ¥ар бир штатда суғурта операцияларини назорат қилиш бўйича махсус бўлимлар мавжуд бўлиб, улар суперинтендант ªки комиссарлар томонидан бошкарилади. Бу шахслар штат губернаторлари томонидан тайинланади ва одатда, раҳбарлик муддати губернаторлар сайлов муддатига тенг. Айрим штатларда суғурта операциялари ҳажмининг ниҳоятда катталиги махсус бўлимда етарли миқдорда ходимлар ишлашини талаб этади. Аммо, шундай бўлишига қарамасдан бу назорат бўлимлари доимо малакали мутахасислар ва зарур даражадаги маблағлар етишмаслигидан азият чекишади. Шуниси ажабланарлики, ҳар бир штатда суғурта компанияларини назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби бир-биридан фарқ қилади.

Суғурта операцияларини назорат қилиш бўлимининг асосий функцияси мазкур штатда рўйхатдан ўтган барча суғурта компанияларининг тўлов қобилияти ва амалга оширилган суғурта операциялари устидан мунтазам назорат ўрнатишдан иборат. Фақат бугина эмас. Суғурта операцияларини назорат қилиш махсус бўлими, амалда ҳар бир суғурталовчининг молиявий аҳволини кузатиб боради ва йиллик ҳисоботларни таҳлил этади. А¡Шдаги ҳар бир штат ўз ҳудудида фаолият кўрсатаªтган ҳамма суғурта компаниялари учун муайян талаблар ва чекловлар қўйишда мутлақо эркиндир. ¥ар бир штатда суғурта фаолиятини тартибга солиш юзасидан алоҳида қонун-қоидаларни мавжудлиги бу йўналишда маълум бир қийинчиликларни келтириб чиқармокда. Хусусан, Арканзас штатида рўйхатдан ўтган суғурта компанияси ўз полисини Техас штатида сотса, демак у мазкур штатнинг суғурта фаолиятини амалга оширишга доир қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бериши зарур. Бу эса, ўз-ўзидан ортиқча расмиятчиликни ва ҳужжатларни тўлдиришни вужудга келтиради. Мана шунга ўхшаш масалаларни ҳал этиш ва суғурта соҳасини Федерал даражада ўзаро мувофиқлаштириб бориш мақсадида, барча штатларнинг суғурта операцияларини назорат қилиш махсус бўлимлари бўлим бошлиқларининг кўнгилли Миллий ассоциациясига бирлашдилар. Ассоциациянинг мажлислари бир йилда 2-4 бўлиб ўтсада, афсуски, унинг қабул қилган қарорлари штатдаги қонун чиқарувчи органлар учун тавсиявий характерга эга.

Ажабланарли томони шундаки, суғурта компанияларининг ўзи эмас, балки улар фаолиятининг айрим томонлари Федерал ҳукумат томонидан назорат қилинади. Масалан, суғурта компанияларининг қимматли қоғозларни олди-сотдиси билан боғлиқ операциялари қимматли қоғозларни савдоси бўйича Комиссия ўрнатган талабларга жавоб бериши зарур.

Биринчи навбатда, суғурталанувчини манфаатини ҳимоя қилади. Европада амалда бўлган тартибдан фарқли ўлароқ, Америка ¡ўшма Штатларида суғурта компанияси раҳбарлари учун уларнинг малакаси, иш тажрибасига талаблар қўйилмайди. Аксинча, амалга оширилган суғурта операциялари бўйича қаттиқ ҳисобот талаб этилади.

¥ар бир штатда депозит ва кафолат фондлари мавжудки, бу фондлар суғурта компаниялари банкрот деб эълон қилинган тақдирда, олинган мажбуриятларни бажариш учун ишлатилади. Кафолат фондига ажратилаªтган маблағлар миқдори суғурта компаниясининг активига нисбатан 2-5 фоизни ташкил этади. Мободо, суғурта компанияси банкрот деб эълон қилинса, бу ҳолда суғурта назорати қандай чора-тадбирларни амалга оширади деган ўринли савол туғилиши мумкин. Дастлаб, штатдаги суғурта операцияларини назорат қилувчи махсус бўлим, банкрот деб эълон қилинган компаниянинг жами қарзларини баҳолайди. Шундан сўнг, банкрот бўлган компаниянинг мижозларини қабул қилиб олган бошқа компания кафолат фондидан тегишли маблағлар олади. Айрим штатларда, суғурта компанияларининг штат бюджетига тўлайдиган ажратмалар миқдори кафолат фондидан олинадиган маблағлар суммасига камайиши ҳам мумкин.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Америка ¡ўшма Штатларида суғурта фаолиятини давлат томонидан назорат этиш ўзига хос характерга эга. ¥ар бир штатда суғурта фаолиятини назорат қилишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари айтарли бир-биридан фарқ қилади. Аммо, ҳар қандай шароитда суғурта операцияларини назорат қилувчи махсус бўлимларнинг асосий вазифаси суғурталанувчиларнинг тўла манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган. Энг асосий гап ҳам мана шундадир.




1. а. Зонирование территории по степени комфортности производится и на уровне составления генеральных планов к
2. Задание Составьте бухгалтерские проводки по операциям отражающим финансовые результаты и использован
3. Гиперинсулинизм
4. тема Задачи и принципы организации труда
5. вержение камня т
6. Психология социология государственное и муниципальное управление ОТЧЕТ о производствен
7. Утверждаю Проректор по воспитательной и социальной работе Т.html
8. Ланка Малайзия о
9. Историкобиографический материал Глубокое понимание стихотворения порой требует знания даты его написан
10. Конечным продуктом взаимодействия фенола с бромной водой 1 2бромфенол 2 24дибромфенол 3 26дибромфен
11. При вдохе давление в плевральной полости А выше атмосферного Б равно атмосферному В ниже а
12. Экологический глоссарий
13. Этногенез японского народа
14. Средства постановки помех и помехозащиты
15. соціальнополітичну учбовутрудову
16. Полное и частное решение игры в смешанных стратегиях
17. Мне нужно позвонить матери
18. тема управления базами данных СУБД.html
19. РЕФЕРАТ дисертації на здобуття наукового ступеня кандидата юридичних наук
20. спортивный туризм рекреационный туризм оздоровительный туризм их взаимосвязи и виды